«Бош прокурор ким бўлиб қолибди?». Бейшеналиев назорат органининг огоҳлантиришини танқид қилди

352

Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев 25-мартда бош прокуратуранинг огоҳлантиришига жавоб қайтарди. Назорат органи унинг Талас аҳолиси ва Алмазбек Исманкулов номига айтган сўзлари сабаб Бейшеналиевга огоҳлантириш берган.

Бейшеналиев Бош прокуратуранинг қарорини «адолатсиз» деб ҳисоблайди.

«Мен барча таласликлар ҳақида эмас [Сабирбек] Жумабеков ҳақида айтганман. У таласлик бўлгандан кейин бошқа қандай айтишим керак эди. Чикаголик дебми? Уларнинг бари ўзларини реклама қилгиси келмоқда. Қарор ҳақида менга кеча айтишган, бироқ мен уни ўқимадим ҳам. Бош прокурор дегани ким бўлибди? Кеча ўзига ҳам шундай дедим. Мен фақат халққа бош эгаман», — деган вазир «Кактус» нашрига берган интервьюсида.

Бейшеналиевнинг фикрича, уни ишдан бўшатишни ҳукуматдагилар исташмоқда.

«Менга минкабдан ҳайфсан берилган — демак мен уларга тўсқинлик қиляпман. Улар мени ишдан бўшатишни исташади. Мен [реформани] тезроқ охирига етказишга шошиляпман, сабаби мени ё депутатлар ёки Бош прокуратура ишдан олиши мумкин», — деди у.

Вазирнинг танқидга учраган баёнотлари

Охирги бир неча ойда Алимкадир Бейшеналиев турли тиббий муассасалрнинг етакчилари билан уришишга улгирди.

Таласликлар ҳақида вазир Бишкек Травмотология ва ортопедия илмий-тадқиқот марказининг етакчиси Сабирбек Жумабеков билан уришганда айтган. Илмий-тадқиқот марказининг жамоаси олдида сўзлаётиб, Сабирбек Жумабековнинг ўрнига янги етакчи тайинлаш кераклигини, бироқ у «Таласдан бўлмаслиги керак» деган.

Бу жамоатчиликни норози қилиб, вазирни трайбализмда айблашган. Кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдида истеъфосини талаб қилган 500 одам митингга чиққан. Йиғилганлар Бейшеналиевни таласликлар ҳақидаги гапи учун кечирим сўрашини талаб қилишган.

Тиббиёт ходимларининг 5-февралдаги митинги. Сурат: Кайрат Замирбеков / «Клооп»

Кейинчалик, бош прокурор Курманкул Зулушев Бош прокуратура Бейшеналиевнинг таласликлар ҳақидаги сўзи учун жавобгарликка тортишга тайёрлигини, бироқ бунинг учун вазир ариза тушиши кераклигини айтган. Эртаси куни «НурТВ» журналисти Бош прокуратурага ариза билан мурожаат қилган. Аризада журналист вазирнинг сўзига ҳуқуқий баҳо беришни сўраган.

10-мартда вазир Бейшеналиев Алмазбек Исманкуловнинг клиникасига келиб, ходимлардан бинони бўшатишни талаб қилган. Бишкек мэрияси №2 кўп тармоқли касалхонанинг иккинчи корпусида жойлашган Исманкулов клиникаси билан ижара шартномасини тузган.

Бейшеналиев клиникага келган вақтда Исманкуловнинг ўзи билан телефон орқали сўзлашган. Вазир телефонда Исманкуловни «далдир» деб, агар бинони бўшатмаса «бир балони кўришини» айтган.

«Йўқол-чи! Сен борадиган жойни айтардиму, бу ерда қизлар турибди. Агар уч соатдан кейин, мен келганда ходимларининг ҳамон шу ерда бўлса, мендан хафа бўлма!» — деб қўрқитган вазир Исманкуловни.

Кийинчалик Бейшеналиев Эрнст Акрамовга унинг Чуй вилоят касалхонаси ёпилишини айтган.

«У довдир. Мен у билан бирга ишлаганман. Қирғизларни ёмон кўради! Қирғизларга шундай муомала қилган», — деган Бейшеналиев.

Унинг сўзларига парламентда ҳам эътибор қаратилди. Депутат Дастан Бекешев соғлиқни сақлаш вазирининг ҳаракатларига президент реакция қилиши керак деган.

Садир Жапаров Алимкадир Бейшеналиевнинг сўзлари бўйича ҳозирча бирорта ҳам изоҳ бермади.