Жамалбек Ирсалев қайтадан Бишкек шаҳрига вице-мэр бўлиб тайинланди. Тегишли буйруққа шаҳар етакчии Эмилбек Абдикадиров қўл қўйди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизмати маълум қилди.
Мэр Абдикадировнинг яна бир буйруғига кўра, аввалги вице-мэр Максатбек Сазикулов Биринчи май туманига ҳоким бўлди.
47 ёшдаги Жамалбек Ирсалиев 2021-йилнинг июнь ойида ўша вақтдаги шаҳар етакчиси Бактибек Кудайбергеновнинг буйруғи билан биринчи вице-мэр бўлиб тайинланган. Кўп ўтмай мэр Кудайбергенов хизматидан бўшатилиб, унинг ўрнига Айбек Жунушалиев келган. Жунушалиев ўша йилнинг сентябрь ойидаёқ Биринчи май туманининг ҳокими Максат Нусувалиевни хизматидан бўшатиб, ўрнига Жамалбек Ирсалиевни тайинлаган эди.
45 ёшдаги Максатбек Сазикулов экономика ва моляи масалалари бўйича вице-мэр бўлиб 2021-йилнинг июнь ойида тайинланган. Унга қадар Молия қазирлигида, ҳукумат аппаратида ишлаган, Қирғиз миллий университетида ўқитувчи бўлган. 2015-йилдан бери Қирғиз миллий университетида ўқитувчи бўлган. 2015-йилдан бери Қирғиз-Рус тараққиёт фондида уюштиришни ривожлантириш департаментида бошчи бўлиб ишлаган.