Бош прокуратура соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевга огоҳлантириш берди. Бу ҳақда «Клооп»га муассасанинг матбуот хизматининг етакчиси Сирожиддин Камолидинов билдирди.
«Бош прокуратура вазир таласликларнинг номусига теккан ҳамда унинг Алмазбек Исманкулов [Кўз хирурхияси клиникаси директори] билан телефон орқали сўзлашганда айтган гаплари бўйича тушган аризасини кўриб чиқди», — деди Камолидинов.
Вазирнинг таласликлар ҳақидаги сўзи
Февраль ойининг бошида ижтимоий тармоқларда Бейшеналиевни Талас турғунлари ҳақида ёзилган видео пайдо бўлган. Видеода вазир Бишкек Травмотология ва ортопедия илмий-текшириш марказининг меҳнат жамоаси олдида сўзлаётиб, Сабирбек Жумабековнинг ўрнига янги етакчи тайинлаш кераклигини, бироқ у «Таласдан бўлмаслиги керак» деган.
Кейин 5-февралда Соғлиқни сақлаш вазирлиги олдида вазирнинг истеъфосини талаб қилган 500 одам митингга чиққан. Йиғилганлар Бейшеналиевни трайбализмда айблаб, таласликлар ҳақидаги сўзи учун кечирим сўрашни талаб қилишган.
Икки кундан кейин вазир Таласнинг турғунлари ҳақидаги сўзлари учун кечирим сўраган. Амалдор жамоа билан учрашувда «сўзлари нотўғри таҳлил қилинганини» билдирган.
9-февралда матбуот анжуманида бош прокурор Курманкул Зулушев Бош прокуратура Бейшеналиевни таласликлар ҳақидаги сўзи учун жавобгарликни кўриб чиқишга тайёрлигини, бироқ бунинг учун вазирнинг устидан ариза тушиши кераклигини айтган.
Эртасига «НурТВ»нинг журналисти Бош прокуратурага ариза билан мурожаат қилган. Аризада журналист вазирнинг сўзига ҳуқуқий баҳо беришни сўраган.
Исманкуловни камситиш
10-мартда вазир Бейшеналиев Алмазбек Исманкуловнинг клиникасига келиб, ходимлардан бинони бўшатишни талаб қилган. Бишкек мэрияси №2 кўп тармоқли касалхонанинг иккинчи корпусида жойлашган Исманкулов клиникаси билан ижара шартномасини тузган.
Бейшеналиев клиникага келган вақтда Исманкуловнинг ўзи билан телефон орқали сўзлашган. Вазир телефонда Исманкуловни «далдир» деб, агар бинони бўшатмаса «бир балони кўришини» айтган.
«Йўқолиб кетчи! Сен борадиган жойни айтардим, бу ерда қизлар турибди. Агар уч соатдан кейин, мен келганда ходимларининг ҳамон шу ерда бўлса, мендан хафа бўлма!» — деб қўрқитган вазир Исманкуловни.