Минкабнинг антикризис режасига сарфланадиган харажат 126 миллиард сомни тузди. Бу ҳақда Иқтисод вазири Данияр Амангелдиев минкабнинг 24 мартдаги йиғинида билдирди. Вазирнинг сўзларини 24.kg ва Tazabek нашрлари ёзди.
Вазир Россия қарши киритилган санкциялар Қирғизистонга катта босим бўлаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, санкциялар сомнинг қийматига, истеъмолчи нархларига таъсир қилган. Шунингдек, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлигини таъминлашда ҳам қийинчиликлар бор.
«Биз вазиятни кузатиб турамиз, маълум бир барқарорликни кўрсатяпмиз десак ҳам бўлади. Антикризис режаси тарихда биринчи марта молиявий манбалар билан реал мустаҳкамланди. 2022-2026 йилларга ҳукуматнинг режаси — ўлкани биз узоқ ва қисқа муддатли перспективада режалаштирилган параметрларга олиб чиқиш», — деди Амангелдиев.
Вазир ўтган йили дунё агентликлари иқтисодни ўсишига боғлиқ оптимистик тахминлар қилишганини, бироқ бугунги кунда бу режалар фаоллигини йўқотганини қўшимчалади.
Минкабнинг антикризис режаси етти йўналишда экани маълум бўлди:
– озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;
– ижтимоий ёрдам ва иш ўринлари билан таъминлаш;
– молиявий барқарорлик;
– тадбиркорликни қўллаш;
– инвестициялар киритиш;
– товар айирбошлашни кўпайтириш;
– давлат бюджетини барқарорлигини таъминлаш.
Минкабнинг антикризис режаси
Россиянинг 24 февралда бошланган Украинага ҳужуми ва унинг ортидан Россияга қарши киритилган санкциялар коронавирус пандемиясидан бош кўтармаган Қирғизистон иқтисодига таъсир қилмоқда.
12 мартда иқтисод ва савдо вазири Данияр Амангелдиев бизнес-жамоатчилик вакиллари билан учрашиб, ҳукумат антикризис режасини ишлаб чиқаётганини билдирган.
Амангелдиев минкаб иқтисодий фаолликни тиклаш ва тадбиркорларни қўллаш бўйича қисқа муддатли давлат дастурларини тўрт пакетини ишга туширганини айтган.