Гемодиализ олган беморлар резиденциянинг олдига митингга чиқиб, президент билан учрашишди

322

23 мартда гемодиализ олаётган беморлар давлат резиденцияси олдида митинг ўтказишди.

Митингга келганларнинг бири Камила Жокоева «Клооп»га Жогорку Кенешда биринчи ўқишда давлат харидлари ҳақидаги қонун лойиҳаси қаралиб, ҳужжатга гемодиализ киритилганини айтиб берди.

«Тендерга барча гемодеализ марказлари қатнашади. Процедураларни ўтказиш учун энг оз суммани таклиф қилган клиника ютиб чиқади. Демак, улар дори-дармон ва керакли материалдардан пулни тежай бошлашади, бизга эса сифатсиз хизмат кўрсатишади. Бу бизнинг соғлиғимизга таъсир қилади», — деб норози бўлди бемор.

У клиникалар орасидаги рақобат марказларнинг ўзининг манфаати бўлгани учун беморларга сифатли даволанишга имконият яратилаётганини таъкидлади.

«Беморни клиникани сифати ва жойлашган манзили бўйича танлашга ҳуқуқи бўлиши керак. Бизнинг ҳам соғлик учун ҳаққимиз бор», — деб таъкидлади Жокоева уларга президент Садир Жапаров чиқиб учрашиб, тендер масаласини ҳал қилиб беришга ваъда берганини қўшимчалаб.

Бу орада президент маъмуриятининг матбуот хизмати «Клооп»га давлат раҳбари ҳақиқатдан ҳам норозилик акцияси иштирокчиларини эшитиб, давлат органларига бу масалани кўриб чиқишни топширганини билдиришди.

17 февралда гемодиализ олган беморлар Оқ уй билан ҳукумат уйи олдида митингга чиқишган. Улар ҳукуматдан гемодиализ хизмати учун ёрдам пулларини 6,8 минг сомгача кўпайтириб беришни сўрашган.

Қирғизистонда рўйхатга олиниб гемодиализ олган 1 минг 946 одам бор. Гемодиализ — сурункали буйрак касалликларини даволашнинг кенг тарқалган усули.

Муаллиф: Канишай Балкибекова