Қирғизистонда 10 мингдан ортиқ россиялик рўйхатдан ўтган. Нима учун бунга ҳайрон бўлмаслик керак?

306

Бир неча кундан бери турли нашрлар Рақамлаштиришни ривожлантириш вазирлигига таяниб, 1-17 март орасида Қирғизистонда 10 минг 357 рус фуқароси яшаган жойи бўйича рўйхатга турганини ёзишди. Муассасанинг маълумотига кўра, йил бошидан 17 мартгача 38 минг 42 россиялик рўйхатдан ўтган.

«Бу нимадан хабар беради?» деган саволга жавоб олиш учун «Клооп» рақамлаштиришни ривожлантириш вазирлигига мурожаат қилди. Қисқача айтганда, бундан ҳайрон бўлишни кераги йўқ.

Тушунтирамиз

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқлар Қирғизистонда яшаган манзили бўйича рўйхатга туришга мажбур. Шунингдек, рўйхатга туриш муддати олти ойдан ошмаслиги керак. Агар чет ўлкалик фуқаро бундан узоқ юрса, унда ҳар ярим йилда қайта рўйхатдан ўтиши керак.

Рақамлаштиришни ривожлантириш вазирлиги 10 мингдан ортиқ россиялик рўйхатга турганини март ойида Қирғизистонга Россиянинг шунча фуқароси келганини билдирмаслигини айтади.

Вазирликдан улар балки шунчаки рўйхатда туриш муддатини узайтираётган чет ўлкаликлар бўлиши мумкин деб тушунтирди.

«Бугунги кунда рўйхатдан ўтганлар орасида россияликлар сони бироз кўпайгани кузатилмоқда. Бироқ катта ажиотаж йўқ. Аҳолига хизмат кўрсатиш марказларига мурожаат қилганлар шу куни хизматларни тўлиқ олишяпти», — деб билдиришди вазирликдан

Муассасанинг маълумотига кўра, ўтган йилнинг март ойида Россиянинг 16,5 минг фуқароси яшаган манзили бўйича рўйхатга турган. 2021 йилнинг биринчи уч ойлигида умумий 42 минг россиялик рўйхатдан ўтган.