22 мартда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Россия элчилиги олдида акцияга чиққан ҳуқуқ ҳимоячиси Азиза Абдирасуловага нисбатан «Майда безорилик» моддаси бўйича қўзғалган жиноий ишни қисқартирди.
Милиция ходимлари протоколга Азиза Абдирасулова жамоат тартибини бузиб, милиция ходимларига қаршилик кўрсатган деб ёзишган.
Абдирасулова терговнинг айбларини инкор қилиб, милиция ходимлари протоколни «ўйдан чиқариб» тўлдирганини таъкидлади.
«Бизнинг ҳуқуқларимизни ҳимоя қилинглар деб бир соатга чиққан уч кишини қўлга олишди. Судлар биздан кучли, ўзининг сиёсатини қўллаган ўлканинг қўшиғини куйлаб, ўшанинг нотаси билан шундай қарор қабул қилишди», — деб билдирди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Прокурор Абдирасуловага савол бериб, гувоҳларни эшитгандан кейин «Майда безорилик» моддаси билан ҳуқуқ ҳимоячисига қўзғалган ишни қисқартиришни таклиф қилди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Абдирасуловага «Ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабига бош эгмаслик» моддаси билан яна бир иш қўзғалган, бу иш 24 март куни 16:30да қаралиши маълум бўлди.
Бунгача Россия элчилиги олдига митингга чиққан ҳуқуқ ҳимоячилари Динара Ошурахунова билан Ондуруш Токтонасировга «Майда бебошлик» моддаси билан жиноий иш қўзғалган. Бироқ суд қарори билан иккисини ҳам иши қисқартирилган.
Шунингдек, ҳуқуқ ҳимоячиларига «Ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бош эгмаслик» моддаси билан ҳам иш қўзғалган. Бу иш бўйича суд Ондуруш Токтонасировни 3 минг сом жаримага тортган. Динара Ошурахунованинг иши 25 мартда кўрилади.