Жапаров Вазирлар маҳкамаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга эътибор қаратаётганини билдирди

327
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Қирғизистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи кўтарилгани сабаб вазирлар маҳкамаси қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга эътибор қаратмоқда. Бу ҳақда президент Садир Жапаров 21-мартда Баткен шаҳрининг марказий стадионида халққа мурожаатида билдирди.

Жапаров халқаро ҳолат билан жаҳон бозоридаги вазият сабаб ўлкада нархлар ўсаётганидан фуқаролар хавотир бўлаётганини айтиб, кризисга қарши чоралар режасида «иқтисодий потенциални сақлаб қолишга ҳаракат қилинаётганини» билдирди.

«Шу билан бирга асосий эътиборни қишлоқ хўжалигига қаратиб, экин экиб, бутун қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш билан уларни қайта ишлашга алоҳида эътибор берилаётганини айтмоқчиман. Халқ орасида бирдамликда, бир мақсадни кўзлаган бўлсак, дунё халқи билан бирга бу қийинчиликни ҳам ортда қолдирамиз», — деди Жапаров.

Қирғизистондаги Антикризис қўмитаси

Россия ҳарбийлари Украинага бостириб киргандан бери Россия кўплаган санкцияларга дуч келди. Шу сабаб рус ҳукумати 10 мартда ЕОИИ давлатларига дон ўсимликларини ва шакар экспортини тўхтатди.

12 мартда вазирлар маҳкамаси ҳузурида Ижтимоий-иқтисодий чақириқларга тезкор чора кўриш бўйича антикризис қўмитаси тузилган — уни Акилбек Жапаров бошқаради.

Антикризис қўмитасининг асосий вазифаси — дунёда бўлаётган воқеаларни ўлка иқтисодига кўрсатган салбий таъсирига тезкор чора кўриш учун антикризис бошқаришни тузиш.

Ўша куни қишлоқ хўжалиги вазири Аскарбек Жанибеков Россиянинг чекловлари Қирғизистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигига хавф солмаслигини билдирган.

«Қирғизистонда озиқ-овқатни жисмоний танқислиги бўйича хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқ. Биз ўзимизни шакар билан таъминлай оламиз, «Кайиндт-Кант» омборида 11,5 тонна бор. Шунингдек, моддий захира омборларида ҳам етарли миқдорда сақланмоқда», — деган Жанибеков.

Шунингдек, у Қирғизистон Россиядан буғдой импортини давом эттиришини қўшимча қилган. У иқтисод вазири Данияр Амангелдиев ўлкадаги бизнес вакиллари билан бўлган учрашувда ҳукумат Украинадаги урушни қирғиз иқтисодига кўрсатган таъсирларини олдини олиш учун антикризис режаси ишлаётганини айтган.

Бироқ Қирғизистонда ун, шакар ва ўсимлик ёғининг нархи ошаётгани кузатилмоқда. Савдогарлар буни долларнинг курси билан боғлашади.

15 мартда фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев ўлкадаги савдо марказларига 1000 тонна шакар тарқатилиб, килограмми 70 сомдан сотилаётганини билдирган. Шунингдек, 500 минг литр ўсимлик мойи ҳам тарқатилиб, бир литри 130 сомдан сотилишини таъкидлаган.