Вазирлар маҳкамаси Қирғизистондан мол гўштини, арпа емини ва сулини экспорт қилишга вақтинча тақиқ қўйди.
Шунингдек ЕОИИнинг божхона ҳудудининг ташқарисида буғдой ва меслин, ўсимлик ёғи, кунгабоқар уруғлари, шакар, товуқ тухуми ҳамда инкубациялаш учун тухумларни олиб чиқишга чеклов киргизилди.
Экспортга вақтинча чеклов 6 ойлик муддатга киргизилди.
Аввалроқ Россиянинг ҳукумати ҳам ЕОИИ давлатларига дон маҳсулотларини ва шакар экспор қилишга тақиқ қўйилган. Чеклов 2022-илнинг август ойининг охиригача киргизилган. Охирги икки йилда Россия Қирғизистоннинг дон ўсимликларининг энг асосий импорт қилувчиси бўлиб келган.
Қишлоқ хўжалик вазири Аскарбек Жанибеков Россиянинг ЕОИИ давлатларига буғдой ва шакарни экспорт қилишга тақиқ қўйгани Қирғизистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигига хавф туғдирмаслигини билдирган. У Қирғизистон шакар билан ўзини таъминлай олишини, омборларда ўсимлик ёғи етарли эканини, бундан ташқари, 60 минг тоннадан ортиқ буғдой бор деб айтган.
Муаллиф: Канишай Балкибекова