ЕОИИга аъзо давлатлар Қирғизистон, Қозоғистон ва Арманистон бундан кейин ҳам импорт учун божхона пошлинасини доллар билан олишга келишилди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг бош вазирининг матбуот хизматига таяниб Vласть нашри ёзди.
«Сўзлашувларнинг натижасида қозоқ тарафнинг таклифи қўлланди: Россия ва Белорус республикасига импорт бож тўловларини кўтариш ва бўлиштириш учун рубль қўлланилади, валюта эса пул жўнатган мамлакатнинг миллий банкининг курсига лойиқлаштирилади. Қозоғистон республикасига, Арманистон ва Қирғизистонга ипорт божи тўловлари аввалгидек доллар билан тўпланади ҳамда бўлиштирилади», — деб атйилади маълумотда.
ЕОИИнинг келишувида ташкилотга аъзо давлатлар божхона тўловларини тўплаб, шундан кейин ўзаро бир-бирининг бюджетига ўтказилиши кўзда тутилган.
Аввал ЕОИИга аъзо давлатларнинг бари тўпланган божхона тўловларидаги ўз улушини АҚШ долларида олиб келган. Аммо Россияга солинган халқаро санкциялар сабаб Россия ва унинг Украинага ҳужумини қўллаган Белорус учун бунинг имкони бўлмай қолди.
Аввалроқ ОАВлар Россиянинг Иқтисодий ривожлантириш вазири Максим Решетниковнинг «Россия 24» каналида эълон қилинган баёнотини тарқатишган. Решетников эфирда ЕОИИга аъзо давлатлар «босқичма-босқич миллий валютада ҳисоблашишга ўтишга келишишганини» эълон қилган.
«Бунга қадар бунинг бари хорижий давлат валютаси билан амалга оширилар эди. Бугундан бошлаб аста-секин миллий валюта билан савдо қилишга келишдик»,— деган у.
Қирғизистоннинг ҳукумати ҳозирча бу маълумотга ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.