Исфана шаҳрининг номи Раззоқов бўлиб ўзгарди

420

Баткен вилоятига қарашли Исфана шаҳрининг номи Раззақов бўлиб ўзгартирилди. Тегишли буйруққа давлат раҳбари Садир Жапаров 18-мартда қўл қўйди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизмати билдирди.

Президент Садир Жапаров Исфана шаҳрининг номини Раззоқов этиб алмаштириш тўғрисидаги қарорга имзо қўйди.

Аввалроқ, 16 март куни парламент шаҳар номини ўзгартиришни маъқуллаган эди. Қонун лойиҳаси бирданига уч ўқишда қабул қилинган.

Исфана шаҳрининг номини Раззоқов қилиб ўзгартириш бўйича ташаббусни Садир Жапаровнинг ўзи 25-декабрда вазирлар маҳкамасининг йил хулосаларига бағишланган йиғинида илгари сурган.

Сўнгра Вазирлар Маҳкамасига шаҳар номини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш ва тегишли қонун лойиҳасини Жогорку Кенеш кўриб чиқиш учун тақдим этишни топширди. Парламентга, ўз навбатида, ҳужжатни навбатдан ташқари кўриб чиқиш тавсия этилган.

Жапаров бу ташаббус Исхақ Раззақовнинг 110 йиллиги муносабати билан амалга оширилишини айтган.

Исфана — Баткен вилоятидаги Лайлак туманининг маркази. Уч тарафидан Тожикистон билан чегарадош. 2009-йилдаги аҳолини рўйхатга олиш натижасига кўра шаҳарда 30 минг аҳоли яшайди.

Исхак Раззаков 1910-йили 25-октябрда ҳозирги Баткен вилоятидаги Хорасан қишлоғида туғилган. У совет партиясининг арбоби ва Қирғизистон Компартиясининг биринчи котиби бўлган.

Раззақов 1979-йили Москвада вафот этган. 200-йили жасади Қирғизистонга олиб келиниб, Ала-Арча қабристонига қайтадан дафн қилинган.

2010-йили вафотидан кейин унга Қирғизистон Республикасининг қаҳрамони номи берилган.

Муаллиф: Канишай Балкибекова