«Судларга ишонмайман». Бейшеналиев Исманкуловнинг клиникасига нима учун қум тўктирганини айтди

324

Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев интернетда тарқалган видеога изоҳ берди. Муассасадан «Исманкуловнинг кўз микрохирургияси» клиникасининг кириш қисмига қум тўкилганини кўриш мумкин.

Вазир «Азаттык» журналистининг клиникани кириш қисмига қўм тўктиришни қонунийлиги бўйича берган саволига жавоб бераётиб, судларга ишонмаслигини айтди.

«Президентга, бош прокурорга ҳам маълумот бердим. Энди уларга жиноий иш очилади. Уларни шунчаки чиқаришга кучимиз етмайди. Суд эса 10 йилга чўзилади. Унда биз йўқ бўлиб қоламиз. Шу сабаб эртароқ қувиб чиқиш керак», — деган Бейшеналиев.

Аввалроқ Бишкек мерияси №2 кўп тармоқли касалхонанинг иккинчи корпусида жойлашган Исманкулов клиникаси билан ижара шартномасини тузган.

10 мартда Бейшеналиев клиникага келиб, ходимлардан бинони бўшатишни талаб қилган.

Фойеда вазирни клиника вакили кутиб олган. Вакил «ҳозирча бинони бўшатиш ҳақида Бишкек мериясидан қарор чиқмаганини айтиб, Қирғизистон ҳуқуқий давлат эканини» билдирган. Бунга вазир: «Эй, бор йўқолчи сен, ҳуқуқинг билан!» деб жавоб берган. Бейшеналиев агар бугун бинони бўшатмасангиз, клиникага йигитлар билан келиб, барини вайрон қилишини айтиб қўрқитган.