Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида жойлашган «Элхан» давлат болалар боғчасининг собиқ етакчиси меҳнат маошини ноқонуний ўзлаштиришда гумонланмоқда. Бу ҳақда 15-мартда бош прокуратуранинг матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотга кўра, гумондор «Г.Б.» 2015-2021-йиллари бу боғчада ишламаган бир неча ходимларга «ишлади» деб меҳнат табелларини тўлдириб, уларнинг маошларини олиб юрган. Шу сабаб давлатга умумий 1 млн 170 минг сомдан ортиқ зарар келтирган.
Сузоқ туман прокуратураси «Лавозим ваколатларидан фойдаланиш» моддаси билан жиноий иш қўзғаб, тергов амалларини бошлади.
Юстиция вазирлиги базасида «Элхан» болалар боғчасининг асосчиси сифатида Сузоқ туман билим бериш бошқармаси кўрсатилган.
2021-йилнинг февраль ойида Талас туманида ўрта мактаб директори ўқитувчилар маошининг бир қисмини ўзлаштирган деган гумон билан қўлга олинган. Тергов версияси бўйича, директор мактаб ходимларини ишдан ҳайдаш билан қўрқитиб, пул йиғиб келган.