Европадаги қирғизистонликларга ватанга қайтиш учун 15 кунлик коридор берилди

297

Европа давлатларидаги қирғизистонликлар юртига тўсқинликсиз қайтиши учун яшил коридор берилди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Украинадаги элчиси Идрис Кадиркулов Фейсбук саҳифасида билдирди.

Кадиркуловнинг айтишича, яшил коридорнинг муддати 15 кун.

«Агар ким Европада ноқонуний қолса ёки қолишни қонунийлаштиришни истаса, масъулиятли бўлиб, борган давлатининг қонунларига амал қилишга чақирамиз», — деб қўшимча қилди элчи.

Яшил коридор қирғизистонликларга 24-февралда бошланган Украина-Россия уруши шароитида берилди. Уруш бошлангандан бери Украинада юрган қирғиз фуқаролари хавфли ҳудуддан Европа давлатларига чиқа бошлаган.

ТИВнинг маълумотига кўра, эвакуация бошлангандан бери Украинадан 635 қирғизистонлик чиқарилди. Бундан ташқари, қирғизистонликлар Польша, Венгрия, Румыния, Туркия ва Молдовага чиқиб кетган.