МХД Қамчибек Ташиевнинг қўрқитиб пул талаб қилган «ўкул боласини» қўлга олди

377
Сурат: МХДҚ

Жалолобод вилоятида миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раиси Камчибек Ташиевнинг  «тутунган ўғли» («ўкул баласи») маҳаллий турғундан «пул талаб қилишда» гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда МХДҚнинг матбуот хизмати 12 мартда маълум қилди.

Маълумотга кўра, гумондор «И.А.К.» ва Сузоқ туманига қарашли Тошбулоқ қишлоқ ҳукуматининг ходими «Б.А.И.» хусусий тадбиркорни қўрқитиб, 120 минг сом талаб қилишган. Махсус хизматнинг «И.А.К.» Ташиевнинг «вакил ўғли» бўлиб туриб, «оилавий муносабатлар ортига яширинганини» таъкидлашди.

Гумондорлар 11 мартда жабрланувчидан 90 минг сом олаётганда МХДҚ ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу факт бўйича «Қўрқитиб пора талаб қилиш» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, гумондорлар Жалолобод ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.

«Ҳозирда жиноий иш асосида тегишли тергов амаллари бормоқда», — деб билдиришди МХДҚдан.

Официантни калтаклаган «Ташиевнинг қариндоши»

Ўтган йилнинг 8 октябрида Жалолобод турғунлари «Кактус» нашрига мурожаат қилишган. Уларнинг айтишича, 18 августга ўтар кечаси шаҳардаги «Достор» кафесига келган мижозларнинг бири Нургази Мамасадиков МХДҚ раиси «Камчибек Ташиевнинг қариндоши» эканини айтиб, ҳисобни тўлашдан бош тортган.

«У официант билан гаплашишдан ҳам, ҳисобни тўлашдан ҳам бош тортди. Официантнинг илтимосига аҳамият бермади. Кўп ўтмай кафега бақувват уч киши келиб, официантни калтаклаб кетишди», — деб билдиришган улар.

Кейинчалик калтаклаганлар официантни ташқарига олиб чиқиб, яна уриб, «Ташиевнинг қариндоши» дейилган кишидан кечирим сўраттирган. Бироқ шунга қарамай Мамасадиков официантнинг жағига урган.

Жабрланувчи милицияга ариза билан мурожаат қилганда «Бебошлик» моддаси билан судгача текширув бошланган. Бир неча кундан кейин официант ишдан кетган, Жалолобод ШИИБси ишни «Майда бебошлик»га алмаштирган. Милиция буни жабрланувчининг жароҳатлари «озлиги» билан тушунтирган.

21 ёшдаги жабрланувчи «ҳеч кимдан даъвоси йўқлигини билдириб» аризасини қайтариб олган. Шу асосида судгача текширув 2021 йилнинг 21 октябрида қисқартирилган.

Бу орада МХДҚ официантга қўл кўтарган кишини «Камчибек Ташиевга ҳеч қандай алоқаси йўқ» деган маълумот тарқатган. Кейинчалик, гумондор Нургази Мамасадиков ўзи ҳам мурожаат қилиб, Ташиев билан «қариндошчилигим, қуда, ҳеч қандай алоқам йўқ» деб билдирган.

Бироқ Factcheck.kg нашри Мамасадиковни махсус хизматнинг бошчиси билан алоқасини аниқлаган. Мамасадиков 2020 йили натижаси бекор қилинган парламент сайловида «Мекенчил» партиясининг мухтор вакили бўлгани аниқланди. Бу партияни Ташиев билан президент Садир Жапаров тузган.

Мамасадиков билан бирга «Мекенчил»нинг мухтор вакиллари орасида Батирбек Сиргабаев ҳам бўлган — у Ташиевнинг «вакил ўғли» ва Жалолобод вилояти раҳбари Абсаттар Сиргабаевнинг укаси.

«Батирбек Сиргабаев билан Нургази Мамасадиковни «Одноклассник»да бирга тушган суратлари тарқалиб, уларни дўст эканига ишонса бўлади. Батирбек Камчибек Ташиевнинг укаси Шайирбек Ташиев унинг «вакил отаси» эканини таъкидлаган», — деган журналист Актилек Капаров.

Шунингдек, Абсаттар Сиргабаев ва Шайирбек Ташиев 2020 йили «Мекенчил» партиясидан номзод бўлган. ҳозирда Шайирбек Ташиев Жогорку Кенеш депутати.