Миллий банк молия компанияларига мамлакатдан доллар олиб чиқишга вақтинча тақиқ қўйди

341
Иллюстратив сурат

Миллий банк 12 мартда Қирғизистон ҳудудидан АҚШ долларини чиқаришни вақтинча тақиқлади. Бу чеклов тижорий банкларга, алмаштириш бюроларига, микрофинанс ва микрокредит компанияларига тегишли.

Муассаса бундай қарорни ўлкадаги «иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ва ички валюта бозоридаги ҳолатни барқарорлаштириш мақсадида» қабул қилинди. Миллий банк қарори 11 март соат 17:30дан бошлаб кучга кирди.

Россияни Украинага қуролли ҳужуми шароитида доллар қимматлаб, рублнинг курси кескин тушиб кетди. Шунингдек, бир қанча ғарб давлатларини Россияга қарши жиддий иқтисодий ва технологик санкциялар киритгани сабаб бўлган.

12 мартга кўра бир доллар 104 сом, рубль эса 87 тийин бўлди.

Бунгача миллий банк чегирма ставкасини 10%дан 14%гача оширган. Чегирмани ошиши кредитни қимматлашига ва депозитларни кўпайишига олиб келади. Муассаса бундай чораларга «ўлкадаги инфляциянинг ҳозирги динамикасига ташқи таъсирларни кўрсатган салбий зарарни камайтириш» мақсадида қилинганини тушунтирган.