Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев Европадаги хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) бош котиби Хелга Мария Шмид билан учрашди. Бу ҳақда 11 мартда вазирликнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Учрашув Туркиянинг Анталя шаҳрида ўтаётган Дипломатик форум асосида ўтди. Сўзлашувда Казакбаев ва Шмид сиёсат ва хавфсизликнинг муҳим масалаларини, Украина атрофидаги вазият бўйича фикр алмашишди.
«Вазир Казакбаев суҳбатдошига Қирғизистон президенти Садир Жапаров томонидан айтилган қирғиз томоннинг холис позицияси ва томонларни дипломатик усуллар билан ҳал қилиш учун сўзлашув столига ўтиришга чақиргани ҳақида маълум қилди», - деб билдиришди ТИВдан.
Шунингдек, Казакбаев Украина ва Россия ўртасидаги урушни «тинчлик йўли билан бартараф қилиш бўйича сўзлашув процесси бошланишини қўллашини» таъкидлаган.
Бу форумда Россия ТИВ бошчиси Сергей Лавров украиналик ҳамкасби Дмитрий Кулеба билан музокара ўтказиб, бироқ томонлар бир қарорга келолмаган. Кулебанинг айтишича, улар ўқ отишини тўхтатиш ва Украинанинг Мариупол шаҳридан аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар коридор очиш масаласида келишолмаган.
Руслан Казакбаев зарур бўлган вақтда Қирғизистон ўз майдонини беришга, «тинчликни ва ўзаро тушуниш ўрнатиш зарур бўлган воситачи ёрдамини беришга тайёр» эканини билдирди.
Казакбаев Украина ҳудудида махсус мониторинг ўтказувчи миссия ходимларини, уларнинг орасида қирғиз фуқароларини ҳам хавфсиз жойга эвакуация қилишни уюштирган ЕХҲТ котибиятининг фаолиятини юқори баҳолади. Шмид ЕХҲТ Украинада гуманитар ёрдам, мониторинг ва тинчликни ўрнатиш бўйича ишини давом эттиришини билдирди.
«Холис давлат бўлишимиз керак»
Президент Садир Жапаров Жогорку Кенешнинг 9 мартдаги йиғинида Россия билан Украина масаласида «холис давлат бўлишимиз керак» деган.
«Албатта, биз кичик давлатмиз. Биз урушни тўхтатишга таъсир қилолмаймиз. Шу сабаб биз холис давлат бўлишимиз керак», — деган Жапаров.
5 мартда қирғиз ТИВ бошчиси Руслан Казакбаев ҳам Москвадаги брифингда Россия билан Украинани тинчликка чақириб, можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилишга ундаган. Бундан ташқари, Казакбаев Қирғизистонни украин-рус сўзлашувлари учун майдонча қатори таклиф қилган.
Украин депутати Мария Мезенсева Қирғизистон урушда бетараф эканини «Путин режимини қўллашга» қараганда анча яхши деб билдирди. Украинанинг Қирғизистондаги элчиси Валерий Жовтенко уруш сабаб юзага келадиган иқтисодий оқибатлар барча давлатларга, унинг орасида Қирғизистонга ҳам таъсир қилишини айтган.
Украинага ҳужум сабаб Россия кўплаган халқаро санкцияларга учраб, бу ўлка иқтисодига катта зарар қилмоқда. 8 мартда Россия дунёдаги энг кўп санкция киритилган давлат экани маълум бўлди.
Бундан ташқари, Россияда кўплаган халқаро компаниялар, Apple, Mercedes Benz ва McDonalds каби брендлар ёпилиб ёки ўз ишини тўхтатмоқда.