Қишлоқ хўжалик вазири: Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича хавотирга асос йўқ

309

Қишлоқ хўжалиги вазири Аскарбек Жанибеков Россияни ЕОИИ давлатларига буғдой ва шакар экспортини тақиқлагани Қирғизистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилмайди. Бу ҳақда вазир 12-мартдаги матбуот анжуманида билдирди.

«Қирғизистонда озиқ-овқатни жисмоний фойдаланиш имкони ҳақида хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқ. Биз ўзимизни шакар билан таъминлай оламиз, «КайиндиКант» омборида 11,5 тонна бор. Шунингдек моддий захиралар омборларида ҳам етарли миқдорда сақланмоқда», — деди Жанибеков.

Вазир ўсимлик ёғи бўйича ҳам шундайлигини қўшимча қилди — ёғнинг миқдори етарли, бундан ташқари омборларда ҳам бор.

«Тегирмондан чиқарилиб, тайёрланган ундан ташқари омборларда 60 минг тоннадан ортиқ буғдой бор. Буғдой импорт қилишдаги солиқни нолга туширгани сабаб шундай қилишга имкон туғилди», — деди у.

Бундан ташқари, Жанибеков 11-мартда Вазирлар маҳкамаси шакар, ўсимлик ёғи Қирғизистонга импорт қилинган озиқ-овқатлар рўйхатига қўшимча нарх солиғини бекор қилиш ҳақидаги бир қанча қарорларни қабул қилганини айтди.

«Биз ўзимизни сут маҳсулотлари, сабзавотлар ва картошка билан таъминлай оламиз, шунингдек гўшт маҳсулотларида ҳам танқислик бўлмайди», — деб билдирди вазир.

Шунингдек, Россия экспортни тақиқлашига қарамай, Қирғизистон бу давлатдан буғдой импорт қилишни давом эттиришини қўшимча қилди.

«Россияда қабул қилинган [буғдой экспортини тақиқлаш ҳақидаги] қарор чегарани умуман ёпмайди. Бунгача биз, ЕОИИга аъзо давлатлар тузган шартномага кўра, имтиёзлар ва преференциялар бор. Тақиқи кучга кирган, бироқ буғдой импорт қилинади», — деди Жанибеков.