Қозоғистон: Air Astana Россияга парвозларни вақтинча тўхтатди

330

Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси Россияга учувчи барча рейсларини тўхтатди. Бу ҳақда компания вакиллари Фейсбук саҳифасида билдиришди.

Авиакомпаниядан Россияга учган, давлатдан учиб чиққан ва унинг ҳудуди орқали учиб ўтган тижорий рейсларни суғурталаш тўхтатилгани сабаб рейслар вақтинча тўхтатилган деб тушунтиришди.

Компаниядан масалани Қозоғистон ҳукумати ҳал қилишаётганини билдириб, йўловчиларга чипта пулларини тўлиқ қайтаришга ваъда беришди.

Қирғизистон билан Россия орасидаги рейслар

Россия авиакомпаниялари ўзларига қарши киритилган санкциялар шароитида халқаро, унинг орасида Қирғизистон йўналиши бўйича парвозларни вақтинча тўхтатган.

Бунгача S7 Airlines, «Аэрофлот» ва «Азур эйр» авиакомпаниялари ҳам парвозларни тўхтатиш қарори қабул қилишган.

Ҳозир Қирғизистонга Россиянинг биргина авиакомпанияси учмоқда — «Уралские авиалинии».

Қирғиз авикомпаниялари — «Авиатрафик» ва «Эйр Манас» — Россия йўналишларига Бишкек ва Ўшдан учишни давом эттиришмоқда. Авиарейсларни учиш тартиблари билан «Манас» аэропорти сайтидан танишса бўлади.

Украинага ҳужум қилишдан кейин Россия авиакомпаниялари ҳам бутун ўлка каби халқаро санкцияларга учради. Россиянинг фуқаровий самолётларини деярлик ярми лизинга (ғарб компанияларидан ижарага олинган) олинган.

Санкциялар сабаб ижарага берувчилар самолётларини Россиядан чиқариб олиш мажбуриятини олишди. Россиялик авиакомпаниялар ижарага олган учоқлар чет ўлкага учса ўша ерда қамоққа олиниши мумкин.