Ўш шаҳрида маст ҳолда аёлини калтаклаб, милициядан яшириниб юрган киши қўлга олинди. Бу ҳақда 9-мартда Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.
35 ёшдаги аёл милицияга 22-февралда ариза билан мурожаат қилган. У 21-февралда эри маст ҳолда уйига келиб, «сўкиб, уриб, тан жароҳати етказганини» айтиб, чора кўришни сўраган.
Шунингдек, жабрланувчи бундай зўравонлик аввал ҳам бўлганини айтган.
«Арзланувчига тайинланган суд-тиббий экспертиза унинг тўрт қовурғаси ёпиқ цинганини ва чап қўлининг бармоғи цинганини тасдиқлади», — деб билдиришди Ўш ШИИБдан.
Куч органлари «Оиладаги зўравонлик» моддаси билан жиноий иш қўзғаб, 41 ёшдаги гумондорни сўроққа чақирган. Бироқ у терговга келмай яшириб юрган.
8-мартда милиция ходимлари гумондорни ушлаб, Ўш ШИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритган. Сўроқ вақтида у айбини тан олган. Шунингдек, олдин икки марта судлангани аниқланган.
Мазкур модда билан айбдор деб топилганлар икки ойдан бир йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ёки 40 соатдан 100 соатгача жамоат ишларига жалб қилиниши мумкин. Шунингдек, айбланувчилар беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, 2021 йили Қирғизистонда 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти аниқланган. Зўравонликка учраганларнинг 9 038га ҳимоя ордери берилган — ундан 8 минг 463 аёлларга, 311и эркакларга, 264 вояга етмаган ўсмирларга бўлган