Баткен тумани: Қирғиз-тожик чегарасида 10 дақиқага чўзилган отишма бўлди

362
Архив сурат

Баткен вилоятининг Баткен туманига қарашли Тескей ҳудудида қирғиз-тожик чегарасида қуролли можаро содир бўлди. Бу ҳақда МХДҚнинг чегара хизмати 10 мартда хабар қилди.

Маълумотга кўра, соат 10:50 атрофида аниқланмаган ҳудудда Тожикистоннинг чегара хизмати олдин фойдаланиб келган йўналишини ўзгартириб, чегарани қўриқлашни янги томонига ўтишган. Кейин қирғиз чегарачиларидан бу ҳудуддан кетишини талаб қилишган.

Чегара хизмати билдиришича, тожик чегарачиларига қўшимча кучлар ёрдамга келиб, улар сон жиҳатдан кўплигидан фойдаланиб, янги участкага ўтишга ҳаракат қилишган. Бироқ қирғизистонлик чегарачилар бунга йўл бермаган.

«Натижада отишув бўлиб, ўн дақиқа давом этган. Отишув натижасида қирғиз томондан яраланганлар бўлмади», — деб билдиришди муассасадан.

Можародан кейин икки ўлканинг чегара вакиллари телефон орқали суҳбатлашиб, можаро бўлган ҳудуддан чегара ходимларини олиб кетиш ва қўшимча куч ва воситаларни олиб келмасликка келишишган. Ҳозирда сўзлашувлар давом этмоқда.

МХДҚнинг чегара хизматидан Тескей ҳудуди баҳсли бўлгани билан уни амалда қирғиз чегарачилари фойдаланишини таъкидлашди. Баткен вилоятидаги чегара бўлимлари кучайтирилган тартибда хизмат ўташга ўтди.

Тожикистон ҳукумати бу инцидент бўйича расмий изоҳ бермади.

Шу йилнинг 27-28 январида қирғиз-тожик чегарасида қуролли можаро бўлган. натижада 11 қирғиз фуқароси яраланган. Тожик томондан эса 13 киши жабрланиб, яна иккиси вафот этганини маълум қилган.