Нефтетрейдерлар ассоциацияси нефтнинг нарҳи қимматлаши мумкинлигини айтди

352

Қирғизистоннинг нефтетрейдерлар ассоциациясининг етакчиси Қанатбек Эшатов мамлакатда ёқилғи мойлари қайтадан қимматлаши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда у 9-мартда «Биринчи радио»нинг эфирида айтди.

Эшатовнинг айтишича, ёқилғи мой нарҳининг қимматлаши долларнинг қурби кўтарилгани билан боғлиқ.

«Масалан, агар доллар 1 сомга ўсса, ёқилғи мойнинг 1 литри 60 тийинга қимматлайди. Ҳозир эса доллар деярлик 14 сомга ўсди, бу бензиннинг ҳам сезиларли даражада қимматлашига олиб келиши мумкин», — деди нефтетрейдерларнинг етакчиси.

Эшатов баҳонинг кўтарилиши Қирғизистонга олиб келинган барча импорт товарларга таъсир кўрсатади деб ҳисоблайди. У ёқилғи мой 2020-йилнинг окятбридан бери қимматлаётганини қўшимча қилди.

Долларнинг курси 24-февралда Россия Украинага ҳужум қилгандан кейин кескин ўсди. Ҳужумдан бир неча соат ўтгандан кейин рублнинг курси кескин тушиб, тарихдаги энг паст кўрсаткичининг бир неча бор янгилади. Рублнинг ортиданоқ Қирғизистоннинг миллий валютасининг ҳам курси туша бошлаган.