Надира Нарматова 8-мартда тинчликка чақирган фаолларга чора кўришни талаб қилди

314

Депутат Надира Нарматова ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига мурожаат қилди. Депутат улардан 8-мартдаги юриш иштирокчиларига чора кўришни сўради.

Нарматованинг айтишича, юришдаги шиорларни «6-7 млн халқнинг овози деб баҳолаб бўлмайди».

«Кеча 8 мартда нодавлат ташкилотлар уюштирган акция бўлди. Бизнинг давлатни 6-7 миллионга яқин аҳолисининг овозини ўша нодавлат ташкилотлар уюштирган акция билан баҳолаб бўлмайди. Бугунги кунда муҳожирлардан, турли шаҳарлардан қўнғироқлар бўлмоқда. Бизнинг стратегик ҳамкоримиз, мангу, умрбод келаётган Россия давлати ҳақида ҳам, Украина давлати ҳақида ҳам холис [позицияда] тураётгандан кейин бизни муҳожирларни ҳаётига тўсқинлик қилмаса. Шу сабаб ўша нодавлат ташкилотлар қилган ҳаракатларини ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан тартибга солмаса бўлмайди. Акс ҳолда бу ҳаракат ўлка номидан олиб борилмоқда деб ўйлашади», — деб билдирди у.

Депутат акцияга чиққанларни тинчликка чақирган шиорлари холисликни қандай бузаётганини тушунтирмади. Бироқ Қирғизистон ҳукумати ҳам Украинадаги вазият тинчлик йўли билан ҳал бўлишини истайди.

Бундан ташқари, Нарматованинг юриш иштирокчиларини ёки ташкилотчиларини жавобгарликка тортиш талаби ўлканинг бош қонуни бўлган Конституцияга қарши келади. Конституция қирғизистонликларни тинчлик митингига қатнашиш ҳуқуқини чекламайди. Бош қонуннинг 39-моддасига кўра, ҳар бир одам тинч йиғилишларга ўз истаги билан қатнашишга ҳақли.

Бишкекда 8-мартда аёллар ҳуқуқи учун пиёда юриш бўлиб, унга 500га яқин одам қатнашган. Бу йил юриш тенг ҳуқуқийлик мавзусида эмас, Украинадаги урушга бағишланган. Унда «Урушга йўл йўқ», «Дунё аёллари урушга қарши» деган чақириқлар айтилган.

Уруш эмас тинчлик —Қирғизистон расмий мана шу позицияда турибди. 5 мартда қирғиз ТИВ бошчиси Руслан Казакбаев Москвадаги брифингда Россия билан Украинани тинчликка чақириб, можарони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилишга ундаган. .

Қолаверса, Казакбаев Қирғизистонни музокара оли бориш учун майдонча қатори таклиф қилган.

«Биз урушдан кейин тарихда бўлмаган кризисга гувоҳ бўляпмиз. Дунё инқироз олдида, энди бизнинг цивилизация самарали бўлмаслиги мумкин», — деган қирғиз дипломати.

Шу позицияда Қирғизистонни Марказий Осиёдаги қўшнилари ҳам турибди — томонларни можарони тинчлик йўли билан бартараф қилишга чақирмоқда.