«Кийим-кечакни тўплашгагина улгурдик». Нима учун рус фуқаролари Қирғизистонга келмоқда?

2537

Украинада уруш бошлангандан бери икки ҳафта ўтди — 24 февралда Украинага рус ҳарбийлари бостириб кирган. БМТнинг маълумотига кўра, бу орада ўлкадан яқин Европа давлатларига 2 миллиондан ортиқ одам чиқиб кетган.

Уруш сабаб иқтисодий санкциялар шароитида Россиядан ҳам фуқаролар чиқиб кетмоқда. Уларнинг қарорига Россияга қарши халқаро жамоатчиликнинг санкцияларигина эмас, рус ҳукуматининг чекловлари ҳам таъсир қилмоқда.

«Клооп» уруш сабаб вақтинча Бишкекка келган россиялик бир нечта одам билан суҳбатлашди.

Максим*, IT мутахассиси

*қаҳрамонларнинг илтимоси билан исми ўзгартирилди

Максим. Сурат: Клооп

Аввалига бари туш кўргандай бўлишди — бундай воқеалар бизни бошимиздан ўтаётганига ишонмадик. Кейин жамоатчиликда бундай кризис олдин бўлмаганини тушундик. Шу сабаб ўлкадан чиқиб кетишга қарор қилдим. Бу меҳнат таътилига тўғри келди, сабаби март ойининг бошида чет ўлкага кетаман деган режаларим бор эди. Нархлар кўтарилиб кетди, чегаралар ёпилиб қолади деб хавотирландик. Кейинги сафар қачон ўлкадан чиқишим номаълум.

Танишларимдан бири ўлкадан чиқиб кетди, қолганлар бир қанча сабаблар туфайли қолишди: кимдир янги ишга жойлашди, яна кимдир умуман янгиликларни ўқимайди. Нима бўлганда ҳам ҳаммаси ишга боғлиқ. Менда ўлкадан чиқиш кетишга имкон бор, сабаби мен масофадан ишлайман.

Буни шахсий норозилик акцияси қатори қарасак бўлади. Бу ерда қандайдир бир эркинликни ҳис қилмоқчиман, сабаби бизда борган сари чекловлар кўпаймоқда. Мен Россиянинг жанубидаги, Украинага яқин ҳудудидан бўлганим учун менга жуда оғир бўлди. Кўплаган украиналикларни танийман. Қолаверса, айримлари билан қариндошман. Мен учун бу воқеа анча оғир бўлди. Бироқ ўз юртимнинг сиёсатини ҳисобга олганда кутилмаган бўлди деб айтолмайман. Бу уларнинг қўлидан келади деган воқеалар, умуман олганда уларга хос сифатлар.

Ёмон жойи — бу воқеа бизни иккига бўлиб қўйди. Шартли равишда айтганда «европалашган қисм» ва «чуқур» қатлам. Жамиятдаги бу ажрим аниқ кўриниб қолди. Ота билан бола, ишдаги ҳамкасблар бир-бири билан урушди. Вазият кескинлашди. Ё бошқа бировнинг позициясини тўлиқ қабул қилсин ёки бунга умуман қизиқмайсан ва сиёсат ҳақида гапирмайсан.

Билимли мутахассислар ташқарига чиқа бошлади, бошқасини айтмаганда ҳам IT тармоғида. IT мутахассислари ҳам бор, албатта, уларни турли имтиёзлар билан олиб қолишга ҳаракат қилишмоқда. Иложи борича узоқ муддат ўлкада қолдиргиси келади. Бу имтиёзлар катта эмас, бу йўл билан оммавий равишда мутахассисларни ушлаб қолади деб бўлмайди.

*2 мартда Россия президенти Владимир Путин IT-компанияларни қўллаш учун имтиёзлар киритган. Уларни даромад солиғидан озод қилиб, чет ўлкалик мутахассисларни ишга олиш шартларини енгиллаштириб, мутахассисларини ҳарбий хизматдан озод қилишган.

Денис Сучок, Head Hunter компаниясида java-ишлаб чиқувчи

Денис Сучок. Сурат: Клооп

Россиядан чиқиб кетишнинг бир сабабини айтиш қийин. Ҳаммаси аралаш. Бу туриқсиз, оғир сиёсий ҳолат, Москвадаги кескин муносабат. Мени олдиндан Қирғизистонга келгим келган ва бу биринчи келишим эмас. Бу ерда масофадан ишлаш жуда осон, бироқ охирги воқеалар сабаб Россияда вазият оғир бўлиши мумкин. Олдинда бундай имконият бўлмайдими деб хавотир бўлдим. Бироқ бу ерда тинч, Москвада бўлаётган нарсаларнинг ҳаммасидан чалғиб, ишга эътибор қилолмайсан.

[Бизни компания] ҳозирча бу воқеаларнинг азобини энди сеза бошладим. Биз фойдаланаётган хизматларнинг бари чиқиб кетмоқда. Бироқ [эмоционал томондан қараганда] жуда қаттиқ таъсир қилди, бўлаётган воқеалар кўпчиликни ҳайрон қолдирди. Оқибатларини яна кўрамиз. Ҳамма муҳокама қиляпти, бироқ энди нима бўлишини ҳеч ким билмайди.

Игор Соболев, блокчейн-ишлаб чиқарувчи

Игор Соболев. Сурат: Клооп

Мен фрилансер бўлиб ишлайман, санкциялар сабаб маошимни ололмайман. Пулимни олиш деярлик мумкин эмас ва менга ноқулай бўлиб қолди — бу мен учун энг муҳим сабабларнинг бири. Иккинчиси — сиёсий сабаб, ўлкада ҳукм сураётган воқеаларга боғлиқ. Чегаралар умуман ёпилади деган хавф ўлкадан чиқиб кетишга ундаяпти…

Мен америкалик компаниядан пул оламан, ҳозир улар россияликларга умуман маош ўтказолмаётган кўринади. Бир томондан Россияга киритган янги қоидаларга боғлиқ, унга кўра мен барча маошларни рублга алмаштиришим керак, бу эса менга ноқулай.

Биз олдин МДҲ давлатларида бўлганмиз: Грузия ва Арманистонда. Энди эса янги жойларни кўришга қарор қилдик. Чипталар ҳам арзонроқ. Арманистон билан Грузия — IT мутахассислари учун энг оммавий йўналишлар. Мен Қирғизистон ҳақида ёмон гап эшитган эмасман, бу ерда танишларимизни топдик, қолаверса табиат яқин, биз эса ёқимли ва фойдали нарсани уйғунлаштиряпмиз.

Ҳозир тажрибамга таяниб, энг яхши режа — ҳеч нарсани режалаштирмаслик эканини тушундим. Сабаби режалар доим бузилади. Биз бу ерда бир ойга яқин туришга қарор қилдик, унгача вазият барқарорлашади деган умид бор. Агар вазият тинчимаса, бу ерда узоқроқ қолишимиз мумкин. Агар Қирғизистондан кетишга тўғри келса, яна бошқа жойга кетишимиз керак — бари вазиятга яраша бўлади. Россияда тугамай қолган ишларимиз бор. Биз фақат кийим-кечагимизни йиғишга улгурдик.

Суҳбатлашган: Анастасия Лисогорова

Тасвирчи: Александр Александров.