Украинадаги уруш: Путин резервдаги ҳарбийларни урушга жўнатмайди, музокараларнинг учинчи раунди

281

Украинада Россия ҳужумидан бошланган уруш давом этмоқда.

7-мартда БМТнинг Гаагадаги халқаро судида Украинани Россияга нисбатан даъвоси бўйича эшитувлар бўлди. БМТнинг маълумотига кўра, Украина Россия Геноцид ҳақидаги конвенция меъёрларини бузган ва уни жавобгарликка тортиш керак деб ҳисоблайди.

Украина вакиллари БМТдан қарор чиққунга қадар украин халқини ҳимоя қилиш учун «вақтинчалик чораларни» қабул қилишни таклиф қилишди. «Вақтинчалик чоралар» ёрдамида БМТ суди Россиядан Украина ҳудудидаги уруш ҳаракатларини тўхтатишни талаб қила олади.

Улар Россияни Украина давлатининг шарқий вилоятларида геноцид қилган деган айбловларни инкор қилувчи далилларни ҳам келтиришга ваъда беришди.

Польша билан Беларус чегарасидаги Беловежа чер ўрмонида украин ва рус томоннинг сўзлашувларини учинчи босқичи ўтди. Рус делегациясининг етакчиси ва президент ёрдамчиси Владимир Мединский учрашувдан кейин музокарадан кутилган натижалар бўлмаганини айтди.

Шунингдек, ТАСС ахборот агентлигининг маълумотига кўра, рус-украин сўзлашувлари давом этмоқда.

Украин лидери Владимир Зеленский делегацияларнинг сўзлашувидан кейин музокараларни давом эттириш талабида туришини айтди. Украина президентининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк сўзлашувларда «логистика ва гуманитар коридорларни язшилаш бўйича позитив жилишларга» эришилганини билдирди.

Россия президенти Владимир Путин муддатли ҳарбий хизмат ва заҳира аскарлари Россия билан Украинанинг қуролли можаросига жалб қилинмаслигини ва қатнашмаслигини билдирди.

«Қўйилган топшириқларни профессионал аскарлар бажармоқда», — деди Путин.

Украинадаги уруш вақтида Россиядаги мактабларнинг бирини Кирилл исмли ўқувчисининг уйига тарих дарсида икки давлат ўртасидаги ҳарбий жанжал ҳақида савол бергани учун полиция ходимлари келган.

«Новая газета» нашрининг журналистлари ўқувчи ва унинг онаси билан воқеа ҳақида суҳбатлашган. Кириллнинг онаси ўғли мактабдан келгандан кейин номаълум рақамдан қўнғироқ бўлиб, милиция бўлимига чақиришганини айтган.