Расмий маълумотга кўра, Тожикистон қамоқларида 28 қирғизистонлик жазо ўтамоқда. Бу ҳақда «Клооп»га ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
Вазирлик яна 11 қирғизистонлик ТИЗОда қамоқда эканини таъкидлади. ТИВ қирғизистонликлар нима сабабдан қамалганини очиқламади. Бироқ бунгача «Азаттык» нашри 2021 йили чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун 39 қирғизистонлик Тожикистоннинг Согди вилоятида судланганини ёзган.
ТИВнинг маълумотига кўра, ТИЗОдаги 11 қирғизистонликдан бештасига суд қарори чиққан.
Вазирлик «қирғизистонликларни озод қилиш учун имкони борича чора кўрилаётганини» таъкидлади.
Шунингдек, ТИВ одамларни ўтказиб бериш конвенциясига кўра, қирғиз томон Тожикистон билан судланган фуқароларни жазо муддатини қолганини ўташ учун ватанига ўтказиш масаласини бир неча марта муҳокама қилганини билдирди.
Вазирлик қўлга олинган фуқароларга консул сўроқ уюштириш учун тожик томонга нота юборишганини қўшимча қилди. Тожикистон бунга рози бўлган.
“[ТИВнинг] ходимлари вазирликка юқорида айтилган фуқароларнинг яқинлари билан узлуксиз учрашиб, қилинаётган ишлар ҳақида маълумот беришяпти», — деб таъкидлашди муассасадан.
Шу йилнинг 14 февралида Тожикистон чегарасидан «ноқонуний ўтиб» икки йилга судланган 68 ёшдаги қирғиз фуқароси қўшни давлат қамоғида вафот этгани хабар қилинган.
Вафот этган қирғизистонлик Кудайберди Бекмуратов исмли фуқаро экани маълум бўлган. Элчилик марҳумнинг ўлимини холис, адолатли текшириш учун Тожикистоннинг ТИВга нота юборган.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳақиқатчи аппарати Тожикистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича мухтор вакили Умед Бобозодага мурожаат қилиб, Қирғизистон фуқароларининг ҳуқуқлари бузилишига йўл бермасликни сўраган.
Тожик ҳукумати ўша ойда уч қирғизистонликни ва йил бошида Р. Исмаилов исмли фуқарони Қирғизистонга қайтарган. Қирғизистон Тожикистонга икки фуқаросини ўтказиб берган. Уларнинг бари қирғиз-тожик чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбланган.