Россия авиакомпаниялар санкциялар сабаб халқаро рейсларни тўхтатди, жумладан Қирғизистонга ҳам самолётлар учмай қўйди.
Биринчилардан бўлиб, S7 Airlines компанияси парвозларни тўхтатиш қарорини қабул қилди. Улар 5-мартдан бошлаб бир неча йўналишдаги Новосибирск, Москва, Владивосток ва Красноярск рейсларини тўхтатган.
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси 8-мартдан бошлаб барча халқаро рейслар тўхтатилишини маълум қилди. Компания бу қарорини «парвозларни амалга оширишга тўсқинлик қилган қўшимча ҳолатлар юзага келиши билан» тушунтирган.
Шунингдек, россиялик «Азур эйр» компанияси ҳам халқаро рейслар тўхтаганини маълум қилди.
«Уральские авиалинии» компанияси ҳозирча Қирғизистон йўналишидаги рейслар тўхтатилгани ҳақида расмий билдирмади, бироқ авиакомпаниянинг онлайн таблосида 7-мартда Бишкек — Екатеринбург рейсти тўхтатилганини кўриш мумкин. Бу янгилик эълон қилинаётганда компаниядан «Клооп»нинг қўнғироғига жавоб беришмади.
Бироқ бу Қирғизистондан Россияга ёки Россиядан Қирғизистонга қатнаган авиакомпанияларнинг тўлиқ рўйхати эмас. Қирғизистоннинг «Авиатрафик» ва «Эйр Манас» компаниялари Бишкек ва Ўш шаҳарларидан парвозларни тўхтатмаган. Рейсларнинг графигини «Манас» аэропорти сайтидан кўриш мумкин.
Украинага бостириб киргандан кейин Россиянинг авиакомпаниялари ҳам бутун ўлка каби халқаро санкцияларга тушди. Россиянинг фуқаровий самолётларнинг деярлик ярми лизинга(ғарб компанияларидан ижарага олинган) олинган.
Санкциялар сабаб ижарага берувчилар самолётларини Россиядан чиқариб кетиш мажбурия қўйилди. Энди россиялик авиакомпаниялар ижарага олган самолётлар чет ўлкага учса ўша ерда қамоққа олиниши мумкин.