Украинадаги уруш: НАТО мамлакатнинг ҳаво худудини ёпмайди, Винница аэропорти вайрон этилди

328

Украинада 12 суткадан бери рус босқини давом этмоқда. «Украинская правда» нашри ЕХҲТ миссияси Украинадаги фаолиятини тўхтатганини маълум қилди. Сабаби ташкилотнинг Мариуполдаги офиси ўққа тутилган.

Украина президенти Владимир Зеленский Виннитса шаҳрининг аэропорти ракета ҳужуми сабаб тўлиқ йўқ илинганини айтди.

Бу орада Россияда фуқароларнинг урушга қарши норозилик акциялари тўхтамади. 6- мартдаги урушга қарши тинчлик акциясида турли шаҳарларда 4 мингдан ортиқ одам қўлга олинган. Бу ҳақда ОВД-инфо нашри ёзди.

Украинанинг ИИВ Киев вилоятида тинч аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш давом этаётганини билдирди. Муассасадан, Ирпен шаҳридаги турғунларни хавфсиз жойга кўчириш вақтида рус ҳарбийлари уларга ўқ отганини билдиришди.

6-мартда «Настоящее время»нинг Украинадаги журналистлари Мариупол шаҳрида гуманитар коридор ҳамон ишламаётганини, шу сабаб турғунлар шаҳардан чиқиб кетолмаётганини маълум қилишди.

7-мартнинг тонгида Россия тинчлик режимини эълон қилиб, Франция президенти Эмануэл Макроннинг илтимоси билан гуманитар коридорлар очилганини эълон қилди.

Президент Владимир Зеленскийнинг илтимосига қарамай, НАТО Украина устидан учишни тақиқлаган зона тузишдан бош тортди. Германиянинг ташқи ишлар вазири Аннелена Бербокнинг айтишича, агар альянс Украина ҳаво йўлларини ёпса, бу ҳарбий можарога аралашиш бўлиб саналади.

Халқаро компаниялар Россия бозорига чеклов киритишни давом эттиришмоқда. Visa ва Mastercard тўлов тизимларини ишини тўхтатди. Бу россиялик фойдаланувчилар чет ўлкада бундай карта билан тўловни амалга ошира олмайди (унинг ичида бошқа давлатлардан онлайн сотиб олишга тўлай олмайди) деган маънони англатади.

Россияликлар учун чеклов киритганини TikTok ижтимоий тармоғи ҳам маълум қилди. Компания россияликларга янги видеоларни жойлашга ва жонли эфирга чиқишни тақиқлашга қарор қилди.