Қирғизистоннинг Адлия вазирлиги ижрочи ҳукумат етакчиларини ва уларнинг ўринбосарларини қарор қабул қилишда йўл қўйган хатолари учун жиноий жавобгарликка тортишни таклиф қилди. Вазирликнинг бундай қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига чиқди.
Муассаса келтирилган хатоларни жиноят деб ҳисобланмайдиган қоидаларга тенглашни таклиф қилмоқда (ҚР ЖЖК 53-модда).
Бироқ адлия вазирлигидан бу жиноят ва жазо кодексининг 336-моддасидан 347-моддасигача кўрсатилган «фойда кўриш ёки шахсий манфаатлар сабаб қилинган» жиноятларга алоқаси йўқлигини таъкидлашди. Бу моддаларга «Коррупция», «Лавозим ваколатларидан фойдаланиш», «Ноқонуний бойиш» ва бошқа оғир жиноятлар киради.
Бу нима учун керак?
Қонун лойиҳасининг асосномасида қонун лойиҳасининг мақсади ва вазифаси «ижрочи ҳукумат органи етакчиларини ва уларнинг ўринбосарларини ҳимоя қилиш механизмини тузиш» экани айтилади.
Қонун лойиҳасини ташаббусчилари охирги йилларда давлат ходимларини фаоллиги пастлаётганини сабаб қилишган. Уларнинг фикрича, бунга ҳуқуқни ҳимоя қилиш органининг кўплаган текширувлари сабаб бўлмоқда.
«Ҳуқуқ органларининг ҳаракатлари қўрқув ва ортиқчи эҳтиётсизлик атмосферасини тузиб, давлат хизматчиларининг ҳаракатсизлигига олиб келмоқда. Ижройи ҳукуматнинг етакчиларини кескин қадам ташлашга имкони бўлиши керак», — деб ҳисоблайди Адлия вазирлиги.
Асосномада «қўйилган топшириқларни самарали бажариш, ижрочи ҳукуматдаги орган етакчиларининг ташаббусларини қўллаш ва ностандарт қарорларни қабул қилишга стимул бериш учун»ҳимоя механизмини ишлаб чиқиш керак деб айтилади.