Идрис Кадиркулов Украинада пул тўплаган товламачилар бўйича огоҳлантирди

316
Украинадан чиқарилаётган қирғизистонликлар. Сурат: Идрис Кадиркулов

Украинада урушдан фойдаланиб, қирғизистонликларга «ёрдам берамиз» деган баҳона билан пул йиғган, фирибгарлик билан шуғулланган «безорилар» пайдо бўлди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Украинадаги элчиси Идрис Кадиркулов Фейсбук саҳифаси орқали билдирди.

Кадиркуловнинг айтишича, «айримлар осон пул топиш мақсадида» пул йиғишга ҳаракат қилса, айрим ватандошлар «йўқ акциялар ҳақида фейк маълумот тарқатиб», элчилик ишини мураккаблаштирмоқда.

«Шундай “ёмон ўйли” гуруҳ чет ўлкалардаги қирғиз диаспораларидан пул йиғиб, уни ўзлаштиришга ҳаракат қилган», — деб билдирди Кадиркулов.

Элчи Украинадаги қирғизистонликларга ёрдам беришни истаган фуқароларни Ташқи ишлар вазирлигига ёки элчилик билан ишлашга чақирди.

Бундан ташқари, Кадиркулов элчиликнинг фаолияти қирғизистонликларни эвакуациялашга йўналтирилган, ходимлар туну кун оғир шароитларда ишлаётганини таъкидлади.

«Ўлкадаги уруш сабаб жамоат транспорти ва ёқилғи мойлари етишмовчилиги кузатилмоқда, айрим ҳудудларда молия-кредит муассасалари ишламаяпти. Бундай вазиятда муаммони ҳал қилиш усун элчилик ходимлари одатдан ташқари усуллардан фойдаланиб, айрим ҳолда ҳаётини хавфга қўйиб, баъзан молия масалаларини чўнтагидан олиб ҳал қилишга тўғри келмоқда», — деди Кадиркулов.

Россияни Украинага бостириб кириши натижасида Қирғизистон элчилиги 26-февралдан бошлаб қирғиз фуқароларини хавфли ҳудуддан эвакуациялай бошлаган. Элчилик маълумотига кўра, Украинада 1 357 қирғиз фуқароси расмий рўйхатда туради.

Бугунги кунда Украинадан Венгрияга 112, Польшага 90, Молдовага 45 ва Руминияга саккиз қирғизистонлик чиқарилган. Яна 30 қирғизистонлик Украинадан ўзи чиқиб кетган.

Шунингдек, Қирғизистоннинг илтимоси билан Болгария Украинадан қочқин қирғизистонликларга «яшил коридор» очиб берган.