Бишкекнинг Биринчи май туман суди олдига Next Tv телеканалининг қамалга директори Таалай Дуйшўнбиевни қўллаганлар йиғилди. Журналист Қозоғистоннинг махсус хизматини собиқ етакчиси Алнур Мусаевнинг сўзларини Фейсбук ва Телеграм каналига жойлагани учун қўлга олинган.
Суд олдидагилар «Сўз эркинлиги хавф остида», «Журналистларни қамашни тўхтатинглар», «ОАВларидан қўлингни торт» ва «Журналистларни тинч қўйинглар» деган плакатларни ушлаб туришибди. Судда Дуйшўнбиевнинг эҳтиёт чораси қабул қилиниши керак.
Дуйшўнбиевнинг қўлга олиниши
Next TVнинг директори Таалай Дуйшўнбиев 3 март куни кечда қўлга олингани маълум бўлган. бу ҳақда журналистлар билдириб, маълумотни МХДҚ тасдиқлаган.
Махсус хизматнинг версиясига кўра, Next TV ижтимоий тармоқлар орқали «Украина ҳудудидаги махсус операцияда Қирғизистон Россияга ҳарбий кўмак кўрсатиши бўйича келишди деган ёлғон маълумот тарқатган». Бироқ журналистлар маълумотнинг манбаси қатори ҚОзоғистоннинг махсус хизматининг собиқ етакчисини ёзганларига таянишган. Бу маълумотни Қирғизистонни мудофаа вазирлигини инкор қилиб, Россия билан Украина ўртасидаги урушда Қирғизистон рус армиясига ҳарбий ёрдам кўрсатмаган деб билдиришган.
Адвокат Акмат Алагушев телеканал директори Таалай Дуйшўнбиев «ҳудудлар аро низони қўзғатиш» моддаси асосида ушланганини билдирди.
«Эфирни тўхтатилиши нотўғри деб ҳисоблайман. Маълумот телеканалга умуман алоқаси йўқ бошқа манбадан чиққан. [Офисни] муҳрлаб, эфирни тўхтатишга зарурат йўқ эди», — деб ҳисоблайди Алагушев.
Кейин МХДҚда телеканал ходимлари Перизат Саитбуркан қизи билан Омурбек Сатаев сўроқ қилинган.
«Сўроқда мендан Next TVнинг фаолияти, каналнинг моддий манбаси ва Равшан Жээнбеков (телеканал эгаси) ҳақида сўрашди. Шунингдек, жиноят иши бўйича савол беришмади», — деди Перизат.
Медиа жамоатчилик телеканалнинг қамалган директори Дуйшўнбиевди қўллаб, билдирув тарқатишди.
«Next TV телеканалига бўлган ҳужумни Қирғизистондаги сўз эркинлигини босишга ҳаракатнинг давоми деб биламиз! Temirov Life, Kaktus Media, Next TV медиаларининг журналистлари, Қирғиз Республикаси қонунлари билан ҳимояланган журналистик фаолиятга тўсқинлик қилаётган куч тизимларини катта босимига учрашди», — деб билдирди Медиа жамоатчилик.
Дуйшўнбиевни ҳақиқатчи Атир Абдрахматова ҳам қўллади. У МХДҚни Конституцияда кафолатланган ОАВ эркинлигини ҳурмат қилишга чақирган.
«Ҳозирда NextTV телеканалига нисбатан олиб борилаётган ҳуқуқ идораларининг шошилинч ҳаракатидан хавотирдамиз», — деган омбудсман.
Телеканал эгаси, сиёсатчи Равшан Жээнбеков ходимларини таъқиб қилмасдан ўзини қамашларини таклиф қилган.
«Ҳукумат журналистни, «Алиби» газетасининг муҳарририни қамаган — мени отамни. Мени икки марта қамашди. Яқинларим билан қариндошларимга нисбатан тергов ва суд бўлмоқда. Энди булар Таалайга, Next'нинг директорига қарши бўлишмоқда», — деди сиёсатчи.
У қўлга олинган журналистга ёрдам беришни ва эркинлик учун курашишни сўраган.