Ташиев МХДҚ академиясининг пойдеворига капсула солди

303

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев 3-мартда МХДҚ академиясининг пойдеворига капсула солди. Бу ҳақда давлат қўмитасининг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, академия генерал-лейтенант А.К. Бакаев номидаги Кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш институти базасида қурилмоқда.

МХДҚдан Қирғизистон мустақил бўлгандан бери миллий хавфсизлик органи ходимларини ўқитиб, тайёрловчи ихтисослаштирилган махсус ўқув юрти бўлмаганини таъкидлашди. Бироқ Қирғизистонда бўлажак давлат ва ҳуқуқ органи ходимларини тайёрловчи махсус олийгоҳлар бор. Масалан, ИИВ академияси, юракадемия, дипакадемия, президентга қарашли давлат бошқарув академияси, қуролли кучларнинг ҳарбий институти ва бошқалар.

МХДҚнинг академияси махсус хизмат ходимлари учун йўналтирилган саккизинчи объект. Бунгача Ташиев ўлканинг турли ҳудудларида МХДҚ бошқармаларини очган.