ОАВ: Бильярд бўйича жаҳон чемпиони Қанибек Сагинбаев аёл киши билан муштлашди

353

Бильярд бўйича жаҳон чемпиони Канибек Сагинбаев Бишкекда жамоат жойларининг бирида аёл киши билан муштлашиб кетди. Бу ҳақда «Орра» портали ёзди. Портал муштлашув видеосини инстаграмга жойлади .

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Oppa (@oppa_kg)

Видео: Орра

«Воқеа 15-январда Бишкекдаги кафеларнинг бири яқинида бўлган. гувоҳларнинг бирини айтишича, Сагинбаев ишхона меҳмонларининг бири билан миллатлар аро мавзуда айтишиб кетиб, ташқарига чиқишган», — деб ёзди портал.

Воқеа видео кузатув камерасига тушиб қолган. Видеода айтишаётган аёл Сагинбаевга ўхшаш кишининг жағига уриб, эркак киши эса аёлни бир неча марта бетига урганини кўриш мумкин. Воқеанинг гувоҳи порталга «Сагинбаев аёлнинг бурнини синдирганини» айтган.

Октябрь ТИИБнинг матбуот хизмати 24.kg’га воқеани тасдиқлаб, кейинчалик тўлиқ маълумот берилишини айтган. Канибек Сагинбаевдан изоҳ олишни имкони бўлмади.

Милиционер билан бўлган воқеа

Канибек Сагинбаев — Қирғизистонда хизмат кўрсатган спорт устаси, уч марта жаҳон чемпиони ва рус бильярди бўйича йирик мусобақалар ғолиби.

2014-йили Сагинбаевге маст ҳолда машина бошқаргани учун маъмурий баённома тузилган. Сагинбаевни машинасидаги дўстига милиция ходимини калтаклагани учун жиноий иш қўзғалган.

«Йўл нозири Канибек Сагинбаев бошқариб кетаётган машинани тўхтатишга икки марта ҳаракат қилган. Шунда машинанинг йўловчиси чиқиб, одобсиз сўзларни айтиб, йўл патрул хизмати нозирига зарар етказган», — деб билдиришган Октябрь ТИИБининг матбуот хизматидан.

Сагинбаев «Клооп»га интервью бериб, ҳақиқатдан ҳам машинани «бироз маст ҳолда» бошқарганини тан олган. Бироқ унинг айтишича, ақл-ҳуши жойида бўлган, милиционерлар эса дўсти иккисига сабабсиз таҳдид қилишган. У милиционерлар «биринчи бўлиб қўл кўтаргандан кейин дўсти унинг ёнини олганини» билдирган.