Садир Жапаров МХДҚ, ИИВ ва Бош прокуратурани судьяларнинг фаолиятига аралашмасликка чақирди

315

Президент Садир Жапаров Бош прокуратура, миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва ИИВга мурожаат қилиб, судьяларни ишига аралашиб, уларга босим ўтказиш практикасини тўхтатишни сўради. Бу ҳақда президент 4-мартда судьяларнинг XII съездида айтди.

«Ҳар ким ўз ишини билан шуғулланиши керак. Агар сизлар вазифангизни ҳуқуқий меъёрлар асосида бажарсангиз, судьяларга босим ўтказишни ҳожати бўлмайди. Сабаби қонун барча учун баробар», — деди Жапаров.

У агар ҳуқуқ ҳимоячилари судьяларга босим ўтказмай, ўз миссиясини аниқ бажариб, айбдорларни жавобгарликка тортадиган бўлса, ҳуқуқ тизимига катта ҳисса қўшган бўлади деб ҳисоблайди.