Қорасувда экотехинспециянинг ходими 30 минг сом пора олаётганда қўлга олинди

383
Сурат: МХДҚнинг матбуот хизмати

Экология ва техника хавфсизлиги давлат инспекциясининг Қорасув туман бошқармасининг экология назорати бўйича нозири пора олаётганда қўлга олинди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати 4-мартда билдиришича, гумондор турғунларнинг биридан 30 миң сом пул талаб қилган.

Мазкур факт асосида МХДҚ «Пора талаб қилиш» моддаси билан жиноий иш қўзғаган. Нозир 3-мартда шу пулни олаётганда қўлга олинган.

Экотехинспекция ходими махсус хизматнинг Ўш шаҳридаги вақтинча сақлаш жойига киритилди.

25-февралда МХДҚ ходимлари Солиқ хизматининг Жалолобод вилояти Сузоқ тумани бўйича нозирини пора олаётганда ушлаган. Тергов версияси бўйича гумондор Жалолобод шаҳрининг турғунининг патентини ёпиб, солиқ қарзини «ижобий ҳал қилиш учун» пул сўраган.

22-февралда МХДҚ Транспорт ва коммуникация вазирлигининг оғирлик-габарит назорат пунктининг икки нозирини пора билан қўлга олган. Махсус хизматдан гумондорлар оғир юк ташувчи машиналарнинг ҳайдовчиларидан «доим пул талаб қилган» деб билдиришган.

Муаллифи: Хоназим Имоддинова