Қарши қисмда бораётган Ташиевга қараши дейилган кортеж. МХДҚ изоҳ беришни истамади

307

Ижтимоий тармоқларда МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиевга қарашли дейилган икки йўлтанламасни пойтахтдаги Чингиз Айтматов проспектидаги қарши томонга кетаётган видеоси тарқалди.

Қизил-кўк рангдаги маёғи ва фаралари ўчиб-ёниб, катта тезликда келаётган Toyota Land Cruiser 300 русумидаги икки машинага ўз йўлида кетаётган ҳайдовчилар йўл бўшатишган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан кортеж ҳақида «Клооп»нинг саволларига жавоб беришдан бош тортишди.

Бишкек ШИИББининг патруль хизмати бошчиси Азамат Исраилов «Кактус Медиа» нашрига МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев кортежини бундай маневр қилишга ҳуқуқи бор-йўқлиги текширилишини билдирди.

Исраилов ижтимоий тармоқларга тарқалган видеони кўрмаганини таъкидлаб, тезкор ишлаш ҳақида қонун борлигини ва бу йўлтанламасдан тезкор машиналар саналишини таъкидлади.

«Агар ёруғ сигнализацияси ўрнатилган машина бўлса, унда бундай машина йўл ҳаракати қоидалари талабларини бажармаслиги мумкин. Бироқ буни ҳам шарти бор: ҳайдовчи бошқа машиналар унга йўл бераётганига ишониши керак, акс ҳолда бундай қилиш тақиқлади», — деди у.

Милиция патруль хизматининг бошчиси машиналар бирор бир эҳтиёж сабаб қарши томонга чиқишга мажбур бўлган бўлиши мумкин деб тахмин қилди.

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, оператив ва махсус хизмат транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктирилмас хизмат вазифасини бажараётганда кўк рангдаги ёритувчи чироқлардан фойдаланди. Бироқ ҳаракат хавфсизлигини таъминлаши керак. Кўк рангдаги ёритувчи маякка қўшимча қизил рангдаги маяк ҳам ишлатилиши мумкин.

Бишкек ШИИББининг патруль хизмати раҳбари Азамат Исраилов «Кактус Медиа» нашрига Ташиевга қарашли бўлган кортежни бундай маневр қилишга ҳуқуқи бор-йўқлиги текширилишини билдирди.

Исраилов ижтимоий тармоқларга тарқаётган видеони кўрмаганини таъкидлаб, тезкор ишлаш ҳақидаги қоида борлигини ва бу йўлтанламаслар тезкор машиналар саналишини таъкидлади.

«Агар ёруғ сигнализацияси ўрнатилган машина бўлса, унда бундай машина йўл ҳаракати қоидалари талабларини бажармаслиги мумкин. Бироқ буни ҳам шарти бор: ҳайдовчи бошқа машиналар унга йўл бераётганига ишониши керак, акс ҳолда бундай қилиш тақиқлади», — деди у.

Милиция патруль хизматининг бошчиси машиналар бирор бир эҳтиёж сабаб қарши томонга чиқишга мажбур бўлган бўлиши мумкин деб тахмин қилди.

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, оператив ва махсус хизмат транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктирилмас хизмат вазифасини бажараётганда кўк рангдаги ёритувчи чироқлардан фойдаланди. Бироқ ҳаракат хавфсизлигини таъминлаши керак. Кўк рангдаги ёритувчи маякка қўшимча қизил рангдаги маяк ҳам ишлатилиши мумкин.

Шундай ҳуқуқдан оператив ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларини ҳайдовчилари фойдалана олади.

Ўтган йилнинг 2 августида журналистлар МХДҚ ҳовлисига қимматбаҳо икки йўлтанламас кириб кетаётганини видеога олишган. Икки машина ҳам қизил-кўк рангдаги чироқни ёқиб келиб, ҳовлига кириб кетган. Машинадан эса МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиев тушган. Икки видеодаги машиналарнинг русуми бир хил ва оқ рангда.

Йўлтанламаслар Камчибек Ташиевнинг ўзиникими ёки хизмат машинасими номаълум. МХДҚнинг матбуот хизмати бу ҳақдаги саволларга жавоб бермаган.