Ютубдаги Temirov Live канали журналистик суриштирувининг қаҳрамонларининг кўпчилиги жавобгарликдан қутилиб кетди.
2021-йилнинг октябрида журналистлар Жалолободда МХДҚ раиси «Камчибек Ташиевнинг қариндоши» эканини айтиб, ҳисобни тўлашдан бош тортиб, официантни калтаклаган Нургази Мамасадиковни Камчибек Ташиев билан алоқаси борлигини аниқлашган. Мамасадиков кейин МХДҚ бошчиси билан яқинлигини инкор қилган.
Temirov Live’нинг журналисти Тинистан Асипбековнинг айтишича, жабрланувчи милицияга мурожаат қилган, бироқ кўп ўтмай иш қисқарган. Судгача текширув жиноят аломатларини топмаган.
«Судгача текширувда Нургази Мамасадиковнинг жиноий иши енгиллаштирилиб, қоидабузарликлар категориясига ўтказилган. Аниқроғи, Жалолобод милицияси бу воқеада жиноят аломатларини томай, Мамасадиковни жавобгарликка торта олмаган», — деб таъкидлади у.
Асипбеков МХДҚ бошчисининг депутат укаси Шайирбек Ташиевнинг мулки ҳақидаги текширувни натижалари бўйича ҳам айтиб берди. Журналистлар Ташиев расмий турда ойига 40 минг сом топишини, бироқ Бишкекда пентхаус сотиб олиб, ўзи ва болалари қиммат машиналарни миниб, катта тўйларни ўтказишганини аниқлашган. Даромади ҳаражатлари билан мос келмайди. Бироқ ҳуқуқ органлари бу текширувга ҳеч қандай реакция қилишмаган.
Президент Садир Жапаровнинг қудаси Турусбек Тумўнбаев ҳақидаги суриштирув ҳам ҳеч қандай натижа бермаган.
Прокуратурадан Temirov Live’нинг журналистларига Тумўнбаев иштирокида ҳеч қандай давлат сотиб олишларни текширмаган деб жавоб беришган.
Президентнинг қудаси 2020-йилнинг октябридан «Унаа» давлат муассасасини бошқарган. 11-сентябрда Temirov LIVE Тумўнбаев ярим миллион сомга эълон қилинган тендерларни ўзи ютиб олгани ҳақидаги журналистик суриштирувни эълон қилган. Кейин президент қудасини ишдан бўшатган. Бироқ жиноий жавобгарлик ҳақида сўз бўлмаган.
Шунингдек, Temirov Live’нинг журналисти «Кыргыз Темир Жолу» бўйича суриштирувда барча далиллар кўрсатилгани билан ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бирорта ҳам жиноий иш қўзғамаганини, қолаверса текширув ҳам бўлмаганини айтди.
Temirov Live канали «Кыргыз Петролиум Компани» бўйича суриштирувининг натижасини чиқарди.
«Давлат ишхонани ва ўртачи фирмаларни текшириш ўрнига МХДҚ бошчиси матбуот анжумани ўтказиб, президент аппарати ўзи молиялаб журналистлар учун заводга пресс-тур ташкил қилди. Қолаверса бизга гиёҳванд модда солиб қўйиб, фейк аккаунтлар орқали бизни ва бизни жамоани қоралади», — дейди улар.
Temirov Live каналининг журналистлари ҳеч нарсага қарамай журналистик суриштирувлар давом этишини қўшимча қилишти.
«Бизнинг бу суриштирувлар ҳозир бўлмаса ҳам қачонлардир жиноий ишларга далил бўлишига ишонамиз. Ҳозир эса қонун оддий одамларга ишлаётганини кўряпмиз», — деб якунлади Temirov Live.