Подмосковьеда қирғизистонлик қиз 17-қаватдан қулаб, ҳалок бўлди

320

27-февралда Москва вилоятининг Люберци шаҳрида Қирғизистоннинг икки фуқароси уйнинг 17-қаватидан қулаган. Бу ҳақда 1-мартда Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги билдирди.

Элчиликнинг маълумотига кўра, 24 ёшдаги қирғизистонлик қиз ҳалок бўлган. Иккинчиси эса оғир аҳволда касалхонада ётибди.

«Элчилик марҳумнинг, жабрланган одамнинг яқинлари ва терговчиси билан алоқада бўлмоқда. Ҳозирда воқеа тергов қилинмоқда», — деб айтилади маълумотда.