Украина президенти Владимир Зеленский Европа иттифоқига қўшилиш ҳақидаги аризага қўл қўйди. Бу ҳақда Зеленский 28-февралда Телеграм каналида билдирди.
«Биз буни 30 йил кутдик. Бугун мен Украинани Европа иттифоқига аъзо бўлишига боғлиқ аризани имзоладим. Биз европаликлар билан бирга бўлиш ҳуқуқимизни танлаб олдик. Ариза Брюсселга етказилди. Расмий рўйхатга олинди», — деди Зеленский.
Украинани иттифоққа қўшилиш ниятини Европа иттифоқига аъзо 8 давлатнинг раҳбарлари қўллади: Болгария, Чехия, Эстония, Латвия, Литва, Польша, Словакия ва Словения. Уларнинг билдирувлари президентлар сайтига жойлаштирилди.
«Биз Украина Европа иттифоқига зудлик билан қабул қилинишига муносиб деб ишонамиз. Шу сабаб биз мамлакатларни — ЕИ аъзоларини — Украинага нисбатан сиёсий қўлловини юқори даражада уюштириб, ЕИ институтларига Украинага зудлик билан ЕИга номзод давлат мақомини бериш бўйича чора кўриб, музокара жараёнларини бошлашга имкон беришга чақирамиз», — деб айтилади маълумотда.
Шу билан бирга Нидерландия билан Германия лидерлари Украинани Евроиттифоққа шошилинч кириши мумкин эмас деб айтмоқда. Нидерландиянинг ҳукумат раҳбари Марк Рютте Евроиттифоқ билан Украинанинг алоқаси ҳозиргидан ҳам тиғиз бўлиши мумкинлигини, «бироқ бугунги кунда тўлиқ аъзолик ҳақида сўз бўлмади» деб билдирди.
Германиянинг ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ҳам Украина «европалик уйнинг бир қисми эканини, бироқ қайси давлат бўлмасин Евроиттифоққа кириш жараёни узоқ давом этиши мумкин» деб таъкидлади.
Украина Евроиттифоққа кириш ҳақидаги аризасини Россия 24-февралда бошлаган ҳужумидан кейин берган. Россия президенти Владимир Путин буни Украина чегарасини «демилитаризация ва денацификация қилиш» бўйича «махсус операция» деб атаган.
Россия Украинадаги фақат ҳарбий инфраструктуралар нишонга олинмоқда деб ишонтиргани билан турар-жойларга ҳам бир неча марта ҳужум қилинган. Бирлашган миллатлар ташкилоти Украинада камида 102 тинч аҳоли ҳалок бўлганини, бироқ уларнинг аниқ сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин деб хабар қилган.
Россия Украинага ҳужум қилгани сабаб ғарб давлатларини (фақат уларнинг эмас) аввал бўлмаган иқтисодий, технологик ва авиацион санкцияларига учради.