Бишкек шаҳрининг Свердловск сайлов округи бўйича депутатликка номзод Шайлобек Атазов қайта сайловда «ғалаба қозонганини» айтиб, овозлар сони бўйича етакчи Абдураҳмонхожи Муртазалиевни «овоз сотиб олишда» айблади. Атазов ўз тарафдорлари билан бирга Бишкекдаги митингда иштирок этди.
Фейсбук саҳифасида эълон қилинган видеода Атазов, МСК ва АСУ (автоматик ҳисоблаш урнаси) фаолиятига эътирози йўқлигини айтган.
«Аммо номзод [Абдурахманхаджи] Муртазалиевнинг қариндошлари овоз сотиб олиш билан қўлга олинишди*, 200 минг сомга яқин, видеоси ҳам бор. Ҳозирда биз ИИВнинг хулосасини кутяпмиз, МСК эса бунинг асосида қарор қабул қилиши керак. Шунинг учун мен бир нарсани айтиб қўйишим керак: бугун биз овозларни доимо сотиб олган коррупционерлар**, мафия билан курашишимиз керак», — деди Атазов.
Атазов кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони. У 2010-2015-йиллари Ўш шаҳар кенгашининг депутати бўлган. Айни вақтда Атазов Ўш шаҳридаги «Автомобил тураргоҳлари, авто гаражалар» дирекциясини, «Ош-Тазалик» ишхонасини ҳамда «Йўловчи транспорти» агентлигини бошқарган.
Спортчи нуфузли Матраимовлар оиласининг яқин одами бўлиб ҳисобланади. Атазов 2018-йилдан бошлаб Руслан Матраимов бошқарган EREM спорт клубида бош мураббий бўлиб ишлаб келади.
2020-йили натижаси бекор қилинган парламент сайловига Атазов Матраимовларнинг оиласига тегишли дейилган «Мекеним Қирғизистон» партияси билан қатнашган.
2021-йилнинг 18-февралида МХДҚ божхона хизматининг собиқ раҳбар ўринбосари Райимбек Матраимовни «Жиноий даромадларни ювиш» шубҳаси билан қўлга олинган. Шу сабаб Атазов дастлаб Бишкекда, кейинчалик Ўшда Матраимовни бўшатиш талаби билан митинг уюштирган.
Матраимов бунга қадар «Коррупция» бўйича айбдор деб топилиб, 260 минг сом жаримага тортилган.
Шайлообек Атазов 2021-йилнинг 7-мартида «Ата Мекен» фракциясининг Жогорку Кенешга депутат бўлиб келгвн. Шунингдек у 2021-йили ўтган парламент сайловига №8 Тўлўйкўк сайлов окуругидан қатнашган, аммо Нурбек Алимбековга мағлуб бўлган.