МБ: Россияни SWIFT’дан ўчириш қирғиз банкларининг тўловларини тўхтатишга олиб келмайди

319

Бир қанча Россия банкларини SWIFT банклар аро тўлов тизимидан ўчирилиши қирғиз банклари мижозлари тўловларини тўхтатишга олиб келмайди. Бу ҳақда 28 февралда Миллий банк маълум қилди.

Маълумотда ўлканинг банк тизими «барқарорлигини сақлаб» тургани айтилади.

«Қирғизистон банклари томонидан узоқ чет давлатларидан, ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг банклари билан корреспондентлик муомаласи бўйича шартномалар тузилган, бундай шартномалар Қирғиз Республикасидан ташқари товарлар билан хизмат кўрсатишларга тўловни узлуксиз амалга оширишга имкон беради», — деб айтилади маълумотда.

Асосий банкдан ўлканинг кўплаган тижорий банклари SWIFT системасига бевосита ёки Миллий банк орқали қўшилганини таъкидлашди — бу Россия банкларини шу тизимдан ажратилиши сабаб юзага келадиган оқибатлардан қутилиб кетишга имкон беради. Бундан ташқари, тижорий банкларни моддий ўтказмаларни амалга ошириш учун муқобил каналлари бор.

Бироқ 26 февралда миллий банк халқаро операцияларни амалга оширишда Россия ҳудудида жойлашган процессинг марказига «тобе бўлган» айрим банклар борлиги билдирган.

«Халқаро тизимларнинг (Visa, Mastercard) банк карталарини банкоматларда ва POS-терминалларда ишлатишда муаммо юзага келган вақтда Россиядаги процессинг маркази ўчирилиши сабаб, Visa ва Mastercard карталарининг эгалари-мижозлари шу банкларнинг ўзини филиалларига /омонат кассаларида ҳисоб-касса хизматига эга», — деб маслаҳат берди миллий банк барча муаммолар бўйича фуқаролар банкларни ўзига мурожаат қилишларини таъкидлаб.

Миллий банкнинг иш ҳақи лойиҳалари, пенсия, ёрдам пулларини олиш ва ўлка бюджетидан тўлаш учун қўлланилган «Элкарт» тўлов тизими «штат режимида» ишлаётганини таъкидлашди. «Элкарт» тўлов тизими алоқа каналлари қатори коммунал хизматларнинг маҳаллий провайдерларидан фойдаланади.

«Миллий тўлов тизимларини ишлашига бошқа давлатда бўлган хавфларни таъсир қилиш даражаси минимал бўлиб ҳисобланади», — деб қўшимча қилишди асосий банкдан.

Миллий банк валюталар курси бўйича маълумотга ҳам тўхталди. Асосий банк валюта интервенцияси ёрдами билан валюта кескин кўтарилишини бир маромда сақлашини билдирди.

Шунингдек, асосий банк Миллий банкнинг халқаро захираси 26 февралга кўра 2 млрд 768 млн долларни ташкил қилишини маълум қилди. Бу ўлканинг келажакдаги товарлар ва хизмат кўрсатишлар импорти ҳажмининг 6 ойини ёпади.

«Миллий банк ташқи молия бозоридаги, савдо бўйича ҳамкор давлатларнинг иқтисодидаги вазиятни доимий равишда кузатади, зарур бўлган ҳолларда ўлканинг банк ва тўлов тизимларнинг барқарорлигини таъминлаш учун тегишли чоралар кўради», — деб таъкидлашди миллий банкдан.

Россияни SWIFT тизимидан чиқариш

SWIFT (Society for Worldwide Interbank Financial Telecommunications) — бу молиявий муассасаларнинг бутун жаҳон кооперативи. Бу халқаро пул оқимини таъминлаган муҳим коммуникатив инфраструктуранинг бир қисми бўлиб ҳисобланади.

SWIFT амалда маблағ ўтказишни ёки сақлашни амалга оширмайди, бироқ банкларни SWIFT системасидан ўчириш ўлкага маблағ киришини ва чиқишини тўхтатиб қўя олади. Бу эса ўлкада ҳақиқий иқтисодий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

Россияни бир қанча банкларини SWIFT'дан ўчириш АҚШ ва Европа давлатларини Россияга нисбатан Украинага ҳужумидан кейинги чораси бўлди.

24 февралга ўтар кечаси Россия президенти Владимир Путин Украинага нисбатан ҳарбий операцияларни бошлаганини маълум қилди. Унинг айтишича, операциянинг мақсади — «8 йилдан бери геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш». Путин украиналик ҳарбийлардан қуролларини ташлашни талаб қилиб, Россия Украина чегарасини «демилитаризация ва денатсификация қилишга интилади» деб билдирган.

27 февралда Украинанинг ИИВ рус ҳарбийлари бостириб киргандан бери 352 киши ҳалок бўлганини, уларнинг 14 болалар эканини билдирди. Умумий 1684 одам жабрланган.

Рус томондан ҳам қурбонлар бор. 27 февралда «ҳарбий операция»нинг тўртинчи кунида Россиянинг мудофаа вазирлиги Украинага бостириб киргандан бери рус ҳарбийлари орасида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар борлигини тан олиб, бироқ уларнинг аниқ сонини айтмаган. Бу орада Украина урушнинг дастлабки уч кунида Россиянинг 4300га яқин ҳарбийлари ўлганини билдирмоқда.