Садир Жапаров сом арзонлаётгани сабаб аҳолига олтин сотиб олишни тавсия қилди

515

Президент Садир Жапаров қирғизистонликларга сом қадрсизланиб, чет эл валюталари қимматлагани учун олтин сотиб олишни таклиф қилди. Президент бу ҳақда 28 февраль куни Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Президентнинг айтишича, миллий валюта яқин келажакда «қаттиқ босим» остида қолиши мумкин. Унинг айтишича, «ҳар бир валютанинг қиймати қочиб, олтиннинг нархигина кўтарилади», «олтин ҳеч қачон ўз қийматини йўқотмайди».

«Шунинг учун пули бор фуқароларимиз Миллий банкдан олтин сотиб олинглар. 1 граммдан бошлаб 13 килограммгача бўлган олтин қуймаларини исталган миқдорда харид қилишингиз мумкин, чегара йўқ. Бошқа мамлакатларга экспорт қилишда ҳам ҳеч қандай чекловлар йўқ. Ҳеч қандай тўлов йўқ, шундай шароит яратиб бердик. Сармоянгизни қоғоз пул билан сақлагандан кўра олтин билан сақланг ", деб маслаҳат берди президент.

26-февралдаги олтин нархи. Олтиннинг 1 грамми 6913 сом. Миллий банк веб-сайтидан скриншот.

Давлат раҳбари қирғизистонликлар сотиб олган олтиннинг Миллий банкда ёки мустақил сақлаш мумкинлигини қўшимча қилди.

«Керак бўлса қайси вақтда бўлса ҳам, қайта Миллий банкка сотиб юборишингиз мумкин. Миллий банк ҳозирги бозор баҳоси (мижоз сотаётган вақтда қиймати қайси баҳода бўлса шу баҳода) билан сотиб олади», — деб ёзди Жапаров.

Бундан ташқари, Жапаров мамлакатда ёқилғи мойнинг ва озиқ-овқатнинг баҳоси анча қимматлаганини тан олди.

«Бунинг бари республикамизда коронавирус пандемияси сабаб, иқтисодимиз ҳали тикланмаган вақтда юз бермоқда [...] Халқаро вазият чет ўлкаларда ишлаб юрган ватандошларимизга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин», — деди у.

Унинг айтишича, бу бўйича вазирлар маҳкамаси «инқирозга қарши тадбирларнинг режасини ишлаб чиққан».

«Барча вазирликлар тарафидан фуқароларимизга ташқи таъсирларни сарфлаш учун махсус чоралар кўрилади», — деб ваъда қилди Жапаров.

Президент ҳукумат «умум юрт бу синовдан муносиб ўтиши учун» қўлдан келганича ҳаракат қилишини таъкидлади.

«Албатта, бу қийинчиликлардан фойдаланиб, халқимизнинг бирдамлигини бузиб, тартибсизликларни, низони қўзғовчи кучлар чиқиши маълум. Мен олдиндан эслатиб қўйишни истайман, уларнинг ҳаракатларидан ҳеч қандай натижа чиқмайди. Мамлакатимиз билан халқимиз ҳозир дўстликда яшамоқда», — деб ҳисоблайди президент.

Бундан ташқари, Жапаров тадбиркорларга мурожаат қилиб, саноат ишхоналарини тузишга чақирди. Давлат раҳбари савдони фаол ривожлантиришни ҳам ваъда қилди.

Шунингдек, президент яқин ҳафталарда давлат бўйича «Юрт даъвати»  («Мекен чакырыгы») номли ҳақ тўланувчи жамоат ишлари дастури амалга оширилишини хабар қилди. Жапаровнинг айтишича, у «юз минглаган фуқаронинг Қирғизистонни ривожлантиришга ҳисса қўшишига ва ўз оиласининг таъминлаш имконини беради».

«Энг асосийси — ҳозир ваҳимага тушмай, сабрли бўлиш [керак]. [...] Вақти билан ҳар қандай қийинчиликларни бирга енгамиз. Давлат ҳеч кимни эътибордан ташқари қолдирмайди. Биз тинчлик ва ҳамдўстликда яшаймиз!» — деди президент.

Россиянинг Украинага босиб киришига ва Россияга қарши халқаро санкцияларнинг киргизилгани сабабли рублнинг курси, унинг ортидан сомнинг ҳам курси тушиб кетган. Valuta.kg порталининг 28-феврал соат 16:00даги ҳолат бўйича берган маълумотга кўра, бир долларни сотиб олишнинг ўртача баҳоси 94 сомни тузмоқда (айрим пул айирбошловчи жойларда 96 сомгача етади), сотиш баҳоси — 95 сом.

Нефтетрейдерлар бунга қадар долларнинг ўсиши сабабли яқин орада ёқилғи мойларининг ҳам нарҳи қимматлаши мумклигини айтиб ўтган.