Депутат: Бишкек сертификати йўқ датчиклар сабаб дунёнинг ифлосланган шаҳарларига қаторига кирмоқда

Жогорку Кенешнинг депутати Алишер Эрбаев «Қирғизгидромет»нинг ҳаво сифатини текширувчи  датчиклари сертификациядан ўтмагани боис Бишкекнинг обрўси тушмоқда деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у 28-февралда аграр сиёсат, сув ресурслари, экология ҳамда ҳудудий тараққиёт қўмитасининг йиғинида билдирди.

У бу каби датчикларнинг кўрсаткичлари сабаб Бишкек дунёдаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳарларнинг қаторига кирмоқда деб ҳисоблайди.

«Сертификациядан ўтмаган, лицензияси йўқ маҳсулотни олиб қўйибсизлар, бу биринчидан. [...] Ўша датчикларнинг кўрсаткичлари бўйича бизнинг Бишкек биринчи, иккинчи ўриндан (ҳавонинг ифлослиги бўйича) тушмаймиз. Бу асосан сармоявий муҳит, туризм ва бошқа омилларга таъсир қилади», — деди Эрбаев.

«Қирғизгидромет» ходими Мээрим Асанбай қизи депутатларга 2021-йили Бишкекда ўрнатилган 50 та датчикни Қирғизистонда сертификатлаш мумкин эмаслигини, бироқ улар «Қирғизстандарт»нинг ўлчов воситаларининг рўйхатига кирганини маълум қилди. Улар Америка ишлаб чиқарувчисидан сотиб олинган, датчикларнинг тегишли сертификатлари ва икки йиллик кафолати бор.

Аммо Эрбаев бу жавобга қониқмай, датчиклар Қирғизистонда ҳам сертификациядан ўтиши лозим эди деб билдирди.

Асанбай қизи халқаро рейтинг сайтларига маълумот давлат датчикларидан эмас, фаолларнинг датчикларидан бевосита олинишини таъкидлади.

Шунингдек, Эрбаев ўлчов тизими турлича бўлаётгани боис муаммо туғилмоқда деб ҳисоблайди, «чунки Америкада градус Фаренгейт кўрсатгичи билан, бизда эса Цельсий билан ўлчаланади». У датчикларнинг техник параметрларини текшириш ёки уларни олиб ташлаш керак деб билдирди.

Бундан ташқари, халқ вакили смогга ва тиқинларга қарши курашишда пойтахтга бошқа шаҳардан келган машиналарнинг киришини чеклашни таклиф қилди. Улар агар Бишкекка ойига уч миллион автомобил кирса, унинг бир миллионини «пропуск» орқали ўтказиб, қолганини тақиқилаш мумкин деб ҳисоблайди.

Вице-мэр Максат Сазикулов эса муниципалитетда пойтахтнинг кириш қисмига йирик автомобил тураргоҳларини қуриш фики бўлганини айтиб жавоб берди.

Шаҳар мэриясининг охирги маълумотига кўра, 72% ҳолатда ҳавони машиналардан чиққан заҳарли газлар, 20%дан ортиғини — ҳусусий уйларда ёқилган ўт, 8-9% — ИЭМ ҳамда 1% — бошқа факторлар булғайди.

Бишкек ҳар йили ҳавоси ифлосланган даватларнинг дунё рейтини тўлиқлайди.

Ҳукумат Бишкек ИЭМини ва кўмир билан иситилган янги массивларни газга ўтказиш орқали масалани ҳал қилса бўлади деб ҳисоблайди. Аммо газга ўтказиш бўйича режа ҳозирча муваффақият қозонганича йўқ.