«Биз охиригача курашамиз». Украиналик сиёсатчи Россиянинг ҳужуми ҳақида

317

Россия ҳарбийлари неча кундан буён Украина шаҳарларини бомба билан портлатмоқда. Россия президенти Владимир Путин буни «8 йилдан бери геноцидга учраган Донбассдаги аҳолини ҳимоя қилиш учун ҳарбий операция» деб номлаган.

Украина ҳукумати эса буни уруш ва суверен давлатга бостириб кириш деб атамоқда. Биз украиналик сиёсатчи ва ҳарбий эксперт Микола Белесков билан Украинада бўлаётган вазият ҳақида суҳбатлашдик.

Унинг сўзларига кўра, украиналик ҳарбийлар Россия ҳарбий кучларини муваффақиятли қайтармоқда ва украиналикларнинг ҳарбий руҳи кучли ва мустаҳкамдир:

Биз Россия Федерациясининг нарсаларни ёки вазиятни ўз номи билан номламаган ёки ўзига мослаштириб номлаб олган амалиётини яхши биламиз. Аниқроқ айтганда ҳаракатларни, ҳақиқий ниятини яширишади. Ҳозирги вазият Донбассдаги қайсидир операция эмас, амалда ҳаммаси операция ҳудудларни қамраб олган тўлиқ миқёсли уруш, кенг кўламли ҳужум. Киевга бир неча томондан ҳужум бўлмоқда.

Шимолий-ғарб ва Белорус томонидан ҳам ҳужумлар бўлмоқда. У [Белорус] Украинага қарши агрессияда иштирок этмоқда, буни Белорус халқи тушуниши керак. Черниговск ва Сумск йўналиши билан Киевга ҳужум бўлмоқда. Унга қарши Харковга ҳам бир неча ҳужум амалга оширилиб, уларнинг шашти қайтарилди. Шу билан бирга Украина жанубида ҳам, аниқроқ айтганда Херсонск вилоятида ҳам тўқнашувлар бўлмоқда. Бундан ташқари Одесса ва Николаевдаги десантларга ҳам [ҳужум] ҳаракатлари бўлди. Ҳа, руслар Донбассга ҳам бостириб киришга ҳаракат қилишди, аммо уларнинг ҳаммаси тўхтатилди, чунки у ерда бизнинг энг кучли ҳарбий гуруҳимиз жойлашган.

Айни дамда уруш ҳаракатларининг учинчи куни бўлмоқда. Ушбу вақт ичида Украина Россия томонидан 500дан ортиқ бронланган жанговар машинасини, 100дан ортиқ танкини, 10дан ортиқ авиациясини, 10 вертолётини тор мор этди. 3000дан ортиқ ҳарбийлари асирга олинди. Бошқача айтганда, Россия режимининг тажовузкор ва шафқатсизлигига қарамасдан, Украина халқаро ҳуқуқий меъёрларни риоя қилмоқда.

Бу кенг кўламли тажовуз эканини, юқори шиддатли уруш эканлигини тушунишинглар керак. Бир нечта асосий йўналишлар бўйича Россия Федерацияси томонидан мисли кўрилмаган йўқотишлар бор. Биз россияликларни тўхтатишга ҳаракат қилдик. Агар дастлабки бир ярим кундаги йўқотишлар билан сўнги ярим кундаги йўқотишларни солиштирсак, иринчи ярим кунда асосий техникалар йўқ қилинди. Ҳозир йўқотишлар озроқ, бу Россия томони чекина бошлади дегани. Масалан, улар гуруҳ бўла бошлашди десак бўлади. Бу ҳеч қандай ҳарбий операция эмас, бу 21-асрдаги Европа марказидаги тўлақонли агрессия.

Украинанинг кўрсатаётган қаршилиги улар учун кутилмаган бўлди. Улар ҳақиқатда нотўғри баҳо беришган. Улар Украинага бостириб киришганда ҳеч ким қаршилик қилмайди деб ўйлашди шекилли. Насаби, касби , сиёсий кўз қарашларига қарамасдан, барча украиналиклар қўлларига қурол олиб уларга қаршилик кўрсатишмоқда.

Киев икки кун қаторасига ҳужум остида қолди. Киев аҳолиси Ҳаводан ҳужумларга қарши (ҲҲҚ) системасини йўқ қилишга, аэродромларга йўналтирилган ҳужумларни ўз тарафига қабул қилмоқда. ҲҲҚ тизими ишлай бошлаганда, у ракеталарни уриб туширади, лекин унинг қисмлари ерга тушади. Лобановск кўчасига тушган ракета ҳақида биз кўрган сўнги видео аэропортдан унча олис бўлмаган жойдан олинган. Сияги, Жуляни аэродромига ҳужум қилинган, лекин аҳоли яшаган уйга тушган. Ҳозирда Киев авиация ва ракеталар ҳужуми остида қолган. Афсуски, Ҳаводан ҳимоя қилиш тизими ишлаганда, отиб туширилган ракета хатар олиб келиши мумкин.

Диверсия-разведка гуруҳи айниқса Киевнинг ўнг томонидан киришга ҳаракат қилди. Кеча бир неча марта ҳаракат қилишди, тунда ҳам ҳаракат бўлди, аммо уларнинг ҳаммаси қайтарилди. Аниқроқ айтганда қуршаб олинган. Хавфсизлик учун полиция, Миллий гвардия, Украина хизмати фаол ишламоқда. Украина аҳолиси хатар тўғрисида огоҳлантирилди. Хизматлар бундай хатар бор, мана бундай хавф пайдо бўлди, агар диверсантларни сезиб қолсангиз, аниқроқ айтганда бизни огоҳлантиринг деб мунтазам баёнот бермоқда.

Одамлар қуролларни олишни, юз минглаган Молотов коктейллари, аниқроқ айтганда, қаршилик кўрсатишга тайёр кишилардан иборат гуруҳ тузилди. Путин Украина бор вақтда Россия ўзини хавфсиз ҳис қила олмаслигини кўрсатиб қўйди. Лекин бу бўлмаган гап. Бу Украинани, халқни, 2014 йилдан кейин шаклланган ўзлигимизни йўқ қилиш учун очилган уруш.

Ҳар томонлама қарама-қарши томонлар фақат халқаро ҳамжамиятнинг муносабати учун вақтдан ютишади ва афсуски бошқа барча ҳолатларда бўлгани каби улар ҳам ўзларини ёмон томонларини кўрсатишади. Биз икки кун қатор ғалаба қозондик, учинчи кун бўляпти. Афсуски натижа ҳамон кеч қоляпти. Ғарб реакциясини кутиш билан бирга аҳолини мобилизация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ерда муаммо бизда одам ресурси борлигида, улар ўз ҳаётларини хатарга қўйишга тайёр бўлишганида. Аммо қуруқ қўл билан бронетехникага қарши курашиш қийин.

Мен ҳозир ғарб ОАВлари билан суҳбатлашиб, изоҳ қолдиряпман. Мен уларга сизларнинг келажакдаги тарихчилар қандай ёдга олишини тушунишингиз кера деб аниқ айтяпман. Келажак тарихчилари Украина ҳақида феноменал миллат қатори ёзишади. Биз бу агрессияни енгиб чиқамиз, украиналиклар бошқа давлатларга борганда одамлар уларга қарсак чалади. Улар Украина халқининг қилган ишларини билишади. Кеч қолган реакцияси билан — Ғарб уятга қолади. Буни Ғарб деярли ювиб кеткиза олмайди.

Биз олган нарсаларимизнинг ҳаммасига миннатдормиз — ҳужумга қарши тизимларнинг барчасидан самарали фойдаланилмоқда. Лекин бу етарли эмас, кўпроқ керак. Минглаб, ўн минглаб танкларга қарши қуроллар, зенит ракета комплекслар зарур. Мен улар бутун дунё, Киев ва бошқар шаҳарларнинг манзарасини расмларда кўрганда, қалби оғриб шу кунларда зудлик билан реакция қилади деб умид қиламан. Чунки биргина Киев отишма остида қолмади, «Смерч» ўқ отувчи ракеталар тизими билан Харков ҳам отишма остида. Ахтирка ҳам отишмада қолди — бу мен туғилган шаҳарга қўшни, у Сумск вилоятида жойлашган. Кичкина болаларга ўқ отишяпти.

Киевда ҳеч қандай марш ўтмади. Албатта, буни ҳамма тушунганида, қаршилик кўрсатишнинг кўлами тушунарли бўлади деб умид қиламан, Ғарб уйғонади деб орзу қилишдан бошқа вариантим йўқ. Биз фақат Ғарбдан ёрдам кутмаяпмиз. Бошқа мамлакатлар ҳам бизни ҳеч бўлмаганда тушунишини хоҳлар эдик. Шунинг учун мен қайси давлат журналисти бўлишидан қатъий назар, улар билан суҳбатлашиб, тушунтиришга ҳаракат қиляпман. Ҳеч бўлмаганда бирдамликни қидиряпмиз. Одамлар, майдонларга, давлатингиздаги Россия элчилигининг олдига чиқинглар, бу ҳаракатларни тўхтатишни сўранглар, бу геноцид ҳаракати бўлмоқда. Биз қайси мамлакат аҳолиси бўлмасин, ҳар қандай ёрдамни кутяпмиз. Бишкек аҳолисидан ҳам кўмак кутамиз.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Украинага ҳамдард эканингизни кўрсатаверинг. Биз ҳаммасини кўриб турамиз ва қадрлаймиз. Бизга қандай бўлмасин кўмак, ҳамдардлик керак, ҳамда бу биз учун сизлар кўрсатадиган ягона нарса. Биз сизлар қурол-аслаҳа билан ёрдам кўрсата олмаслигингизни яхши тушунамиз, лекин Украина халқига ҳамдардлик билдира оласизлар ва биз бундан умидвормиз.

Путин тўхтамаслиги 100%. Айтингчи, Украинани босиб олиш учун унга нима тўсиқ бўла олади? Кейин эса Болтиқ бўйи давлатларини босиб олишига нима тўсиқ бўла олади Унга қарши ядровий қурол билан таҳдид қилиб Ғарб реакциясини ушлаб турсачи. Украина билан чегарадош Полша, Венгрия, Руминия, Словакияга ҳам таҳдид қилишига нима қаршилик қила олади? Ҳеч нима уни тўхтата олмайди.

Украина учун капитуляция мутлақо ақлга сиғмайдиган вариант. Чунки бу экзистенциявий хатар. Одамлар уларни йўқолиб кетиш кутиб турганини тушунишади. Йўқ қилиниб, отилиб ўлганга қараганда қўлда қурол ушлаб, курашиб ўлган афзал. Чунки Путин денатсификация ҳақида очиқ айтди. Бу унинг тилида — Украина кундан кунга сиёсий миллати ривожланиб, йилдан йилга кучайиб бораётган, мустақил давлат эканини, украин халқи ўзлигига эга эл эканини айтган украиналикларни оммавий тарзда қириб йўқ қилиш дегани.

Сиёсий миллатни жамиятнинг ҳар хил қатламига, турли миллат, касб-ҳунар, турли тил, ҳар –хил диндаги, сиёсий кўз қарашдагилар бирлашган кишилардан иборат. АНиқроқ айтганда, буларнинг ҳаммаси украин миллати. Биз 40 миллионлик миллатмиз, охиригача қаршилик кўрсатамиз.

Биз уруш ҳаракатларини тўлиқ тўхташини, Украина ҳудудидаги ҳарбийларни тўлиқ олиб чиқишига ва компенсация масаласини кўриб чиқамиз. Шундан кейин, Россия халқи украин халқига қилган ишлари учун компенсация қатори юз миллиардлаб доллар қарз бўлишади.

Украина президенти Киевда. Унга ишора қилиб, шундай дейишибди: «АҚШга чиқиб кет. Буюк Британияга қоч». Украина президенти ҳозир ҳукумат кварталида. Хавфсизлик ва мудофаа кучларини бошқариш билан овора. Зеленский қаергадир қочиб кетибди деган сўзларнинг ҳаммаси ёлғон. У ҳукумат кварталдан, президент маъмуриятидан бевосита эфир уюштиряпти. У очиқсачига «Мен шу ердаман» деди.

Ҳеч нимага, ҳеч кимга, Украина қаршилик кўрсатишни тўхтатди деган сўзларга ишонманглар. Украина БМТнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳақидаги 51-моддасига ёзилган, имкони бўлган барча усуллар билан бундан кейин ҳам қаршилик кўрсатишни давом эттиради.