«Озодлик» радиосининг қирғиз хизмати Қирғизистоннинг Украинадаги элчилигига таяниб, 27-февралга келиб мамлакатдан 30 нафар қирғизистонлик чиқиб кетганини билдирди. Унинг 14 нафар Польшага кетган, яна тўрт киши йўлда. Қолган 18 нафари эса Молдовага чиқиб кетган.
Айни вақтда элчилик яна 96 қирғизистонлик Венгрияга, 15 қирғизистонлик Польшага кетишга тайёрланаётганини хабар қилди. Бундан ташқари тўрт киши Руминияга қараб кетаётганини таъкидлади.
Муассасанинг маълумоти бўйича, ҳозирда элчилик консуллик рўйхатида турган 680 кишининг 300 нафари билан тиғиз алоқада. Ҳозир Киевда 100, Одессада 90, Харьковда эса 80 қирғизистонлик бор.
Элчилик Киев, Одесса, Харьков ҳамда Львов шаҳарларида хавфсиз турар жойи бўлмаган қирғизистонликларга вақтинчалик бошпана уюштирилганини қўшимча қилди.
Украинада тўртин кундан бери уруш ҳаракатлари бўлмоқда. 24-февраль куни тонгда рус аскарлари Украинанинг ҳудудига бостириб киришган. Тинч аҳоли отишмалардан метро ва ертўлада яширинишга мажбур бўлишмоқда. Ҳарбий ҳолат эълон қилинган.