«Яна 300 йил бирга бўлишга тайёрмиз». Қозоғистонда Жапаров билан Мишустин учрашди

341

Вазирлар маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров «Россия билан ҳамкорлик [Қирғизистон] учун тарихий ва маданий жиҳатдан олиб қараганда алоҳида аҳамият касб этади» деб билдирди. Бу ҳақда у 24-февралда Россиянинг  премьер-министри Михаил Мишустин билан учрашувда айтди.

Мишустин билан Қозоғистонда ўтган учрашувда Акилбек Жапаров  унга президент Садир Жапаровнинг сўзларини ҳам етказди: «У Россия билан 200 йил бирга бўлганмиз, яна 300 йил бирга бўлишга тайёрмиз деди. Ундан кейингисини тахмин қилмаймиз, аммо бирга бўлганмиз, кейин ҳам бўлаверамиз».

Вазирлар маҳкамаси раиси Қирғизистон бундан кейин ҳам Россия билан алоқасини мустаҳкамлашини режалаштираётганини қўшимча қилди.

Жапаровнинг сўзлари Россия ҳукуматининг сайтидаги стенограммада эълон қилинган. Аммо Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси сайтида бундай сўзлар ёзилмаган.

Вазирлар маҳкамаси ушбу хабарни Россия  Украинага 24-февралда қуролли ҳужум қилган вақтда билдирди.