Мажбурий тиббий суғурта фондида 390 млн сомлик маолиявий қонунбузарлик аниқланди

314

Ҳисоб палатасининг аудитори Замирбек Жоошбаев 24-февралда парламент йиғилишида Мажбурий тиббий суғурта фондига 390 млн сомлик молиявий бузиш аниқланганини билдирди.

Жоошбековнинг таъкидлашича, қонун бузиш 2020 йили коронавирус пандемияси вақтида бўлган.

«Умумий қонун бузишлар 390 млн бўлмоқда. Унинг ичида молиявий қонун бузишлар 37 млн сом. Улар ичида камчиликлар, асоссиз маошлар, бундан ташқари 226 млн сом миқдоридаги бюджет захиралари ва йўқотишлар аниқланган. 127 млн сомлик маблағлар оқилона фойдаланилмаган», — деди Жоошбеков.

Депутат Айбек Осмонов аудитордан икки йилдан кейин мазкур сумманинг қанчаси жойига қайта тикланганини сўради. Жоошбеков «зарарни қайта тиклаш жараёни ночор бўлмоқда» деб жавоб берди.

«Умумий 37 млн сом молиявий бузишнинг 24,3 млн соми қайта тикланиши лозим эди. Аудит жараёнида 13 млн сом қайта тикланган. Моддий бойликлар етишмаганлиги боис 2,5 млн сом аниқланган, унинг ичидан фақат 222 минг сом қайта тикланган», — деди аудитор.

Осмонов амалдорлар қонун бузишлар аниқланган ҳолатларда прокуратурага мурожаат қилишадими ёки йўқми деб ҳам қизиқди. Аудитор улар ҳуқуқ-тартибот идораларига Ҳисоб палатасининг огоҳлантиришлари ўз вақтида бажарилмаган вақтда мурожаат қилишади деб жавоб берди.