Ўш вилоятининг Қорасув туманида иккита енгил автомашина тўқнашиши оқибатида 17 ҳамда 19 ёшдаги йигитлар ҳалок бўлди. Бундан ташқари тўрт нафар киши жароҳат олиб касалхонага тушди.
ФҲВдан «Клооп»га маълум қилишича, воқеа 16-февраль куни кечки соат 21:00лар атрофида бўлган. Ўш — Бишкек йўлининг 662-километрида «Жигули» ҳамда «Нива» автомобиллари тўқнашиб кетган.
Худди шундай ҳодиса 14-феврал куни Ўш— Боткен — Исфана йўлининг 147-километрида ҳам содир бўлган. Унда иккита машинанинг тўқнашуви оқибатида 67 ёшдаги аёл жойида ҳалок бўлган.
4 ёшдаги гўдак, 70 ёшдаги киши ва 34 ёшли икки одам Қадамжой туман касалхонасига олиб борилган. Уларнинг аҳволи «барқарор» деб хулоса қилинган.
Қирғизистонда 2021-йил бошидан октябрь ойигача 5 437 йўл транспорт ҳодисаси содир бўлиб, оқибатда 587 нафар киши ҳалок бўлган. Шу билан бирга ҳодисадан 8 298 киши жароҳатланган.
2021-йили 2020-йилга нисбатан йўл транспорт ҳодисалар 29,2%га ўсган. Унинг ичидан жароҳатланганлар сони 31%га, ҳалок бўлганлар 15,3%га кўпайган.
Муаллиф: Апал Джусупбекова