Бишкек: Депутатлар вазирлар маҳкамасининг смогга қарши курашиш чоралари етарли эмас деб ҳисобламоқда

352

Жогорку Кенеш депутатлари Вазирлар маҳкамасининг Бишкекдаги смогга (тутунга) қарши курашиш бўйича тадбирларини етарли эмас деб ҳисоблайди. Халқ вакиллари 15 февралдаги Ўтин-энергетика комплекс, ер хазинасидан фойдаланиш ва енгил саноат сиёсати бўйича қўмита йиғинида шундай қарорга келишди.

Тармоқ қўмитасининг 15 февралдаги йиғини. Сурат: Парламент матбуот хизмати.

Жогорку Кенеш матбуот хизмати хабар қилганидай, мажлисда депутатлар 2021 йилнинг 31 март ойида қабул қилинган «Бишкек шаҳридаги ҳавони булғаниш даражасини пасайтириш бўйича тадбирлари ҳақида» Жогорку Кенешнинг қарорининг бажаралиши бўйича маълумотни тинглашди.

Экология вазири Динара Кутманова қарорнинг уч топшириғи бажарилиб, тўққизтаси ярим-ёрти бажарилганини ва еттита топшириқ бажарилмаганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, қабул қилинган баъзи чораларга қарамай, «шаҳардаги ҳаво ифлосланган бўйича қолмоқда».

«Аниқроқ қилиб айтганда, автотранспорт воситаларининг катализаторларини демонтаж қилиш ҳамда сотиш таъқиқланди, двигателининг ҳажми каттароқ бўлган автомобилларга солиқ кўпайтирилди, Бишкек шаҳридаги аҳолининг заиф қатламига кўмирнинг ўрнига пул маблағлари ёрдам қатори кўрсатилди. Масалан, ўтган йили 3 672 оилага 18,5 млн сом берилди», — деди Кутманова.

Кутманова мустақил мониторинг якунида Бишкек «2016 йилдан буён жаҳон рейтингида энг ифлос шаҳарларнинг олдинги ўнталигига киришини» кўрсатганини таъкидлади.

Мажлис якунида депутатлар экологик аҳволни яхшилаш учун вазирлар маҳкамасига бир қатор тавсиялар берди:

  • Автокатализаторларни экспорт қилишни тақиқлаш муддатини узайтириш;
  • Электромобилларни олиб келиш ҳамда фойдаланиш учун инфраструктурани яратиш;
  • Шаҳардаги чиқинди полигонини рекултивация қилиш;
  • Хусусий уйларни газлаштириш;

Сифатли бензиндан фойдаланиш; ихтисослашган лаборатория очиш ва бошқалар.

Бишкекдаги смог

Бишкекда қишда пайдо бўлган қора тутун масаласи бир неча йилдан буён муҳокама қилиб келинади. Бишкек ҳар йили ҳавоси ифлосланган мамлакатларнинг жаҳон рейтингини тўлдиради. IQAir лойиҳасининг 16 февралидаги маълумотга кўра, пойтахт рейтингнинг 17-ўрнига чиққан.

IQAir сайтидан скриншот

Ҳукумат Бишкек ИЭМ, эскирган автопаркни ҳамда янги участкалардаги уйларнинг кўмир билан иситилишини ҳавонинг ифлосланишининг асосий сабаби қатори кўрсатмоқда.

2021 йилнинг 17 декабрида вазирлар маҳкамаси тутунга қарши курашиш учун Фавқулодда вазиятлар комиссиясини тузган. Комиссия фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича шошилинч чора кўриш ва тутунга қарши курашишга қарорлар ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Яқинда комиссияга тутуннинг Бишкек шаҳри, Чуйнинг Аламудун ва Сокулук туманлари аҳолисига етказган таъсирини ўрганиб чиқиш топшириғи берилган.