Норин шаҳрига қайтадан янги мэр тайинланди. Қанболот Тутуевни хизматга тайинлаш тўғрисидаги буйруққа давлат раҳбари Садир Жапаров 16-февралда қўл қўйди. Бу ҳақда «Клооп»га президентнинг матбуот хизмати билдирди.
Тутуев Ўш вилояти Қора-Кулжа тумани ҳокими ўринбосари лавозимида 2017 йилдан буён ишлаб келаётган эди. У бунгача Қорақўлжа тумани давлат ҳокимияти аппаратини бошқарган.
Бунга қадар шаҳарни Жаниш Курбанов бошқарган эди. У Норин шаҳрининг мэри бўлиб 2021-йилнинг 29-ноябрида тайинланган.
Аммо 1-февралда президент Садир Жапаровнинг буйруғи билан Жаниш Курбанов эгаллаган хизматидан бўшатилган.
Норин шаҳар мэриясининг матбуот котиби Айтурган Абирова «Клооп»га Курбанов соғлиғи сабабли ўз аризасига кўра хизматдан кетганини билдирган.
2021-йилнинг 22-октябрида Норинга мэр бўлиб 31 ёшдаги Арслан Сталбек ўғли тайинланган. Аммо МСК ўша куни сайловнинг натижасини бекор қилган. Бунга 21-октябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат маъмурияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ҳақида»ги қонун сабаб бўлган. Унга кўра, республика ва вилоят аҳамиятидаги шаҳарларнинг мэрларини президент ўзи тайинлайди.
Бунга қадар мэрлик хизматини эгаллаган Самарбек Болотбеков фақатгина тўрт ой ишлаган. У 2021-йилнинг июнь ойида тайинланган, аммо сентябрда МХДҚ тарафидан йирик миқдордаги товдамачиликда гумонланиб қўлга олингандан кейин истеъфога кетган.
Терговинг версияси бўйича Болотбеков парламентнинг собиқ депутати Руслан Чойбековнинг ишига алоқаси бор. Чойбеков 2020-йилнинг октябридаги парламент сайловида алдов йўли билан йирик миқдордаги пулни ўзлаштириб олиш гумони билан қўлга олинган.
Болотбековга қадар Норинда Нурбек Молдокадиров мэр бўлган. Мэриянинг расмий сайтида ҳали ҳам Молдокадиров мэр сифатида кўрсатилиб турибди.